Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлар 2 апрель куни соат 22:30 ҳолатига кўра ўзгаришсиз қолиб, 190 кишини ташкил этмоқда. Мамлакатда 25 бемор тўлиқ соғайди, 2 нафари вафот этди. Хўш, Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлар бўйича ёш тақсимоти қандай? Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ушбу маълумотларни очиқлади.
Унга кўра, 9 ёшгача бўлган болалар орасида 5 нафар болакай коронавирус юқтириб олган. 10 ёшдан 19 ёшгача бўлганлар орасида 8 нафар, 20 ёшдан 29 ёшгача бўлганлар орасида 40 нафар, 30 ёшдан 39 ёшгача бўлганлар орасида 45 нафар, 40 ёшдан 49 ёшгача бўлганлар орасида 51 нафар, 50 ёшдан 59 ёшгача бўлганлар орасида 29 нафар, 60 ёшдан 69 ёшгача бўлганлар орасида 10 нафар, 70 ёшдан 79 ёшгача бўлганлар орасида 2 нафар бемор аниқланган.
190 нафар беморнинг 101 нафари (53%)ни аёллар, 89 нафари (47 %)ни эркаклар ташкил этмоқда.
Маълумот ўрнида, коронавирус юқтириб олганлар Тошкент шаҳрида ва мамлакатнинг 8 вилоятида аниқланган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|