22 апрел куни Хоразм вилоятида 35 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, реабилитацияга кузатиб қўйилди.
Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидагиларнинг айтишича, тузалганларнинг 13 нафари шаҳар тиббиёт бирлашмасида, 21 нафари вилоят эндокринологик диспансерида, 1 нафари вилоят юқумли касалликлар шифохонасида муолажалар олган.
Соғайганларнинг 13 нафари Россиядан чартер рейс билан келган. Қолган 4 нафари инфекция юқтирганлар билан мулоқотда бўлган. 29 нафари эркак, 6 нафари аёл. 6 нафар бемор Бухоро, 5 нафари Хоразм, тўрт нафардани Қорақалпоғистон ва Андижон, 3 нафардани Фарғона ва Қашқадарё, 2 нафардани Наманган ва Сирдарё, Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳри, 1 нафардани Жиззах, Сурхондарё вилоятидан.
Тузалганларнинг энг ёши улуғи 58, кичиги эса 7 ёшда.
Ҳозирга қадар Хоразм вилоятида яна 10 киши тўлиқ тузалган. Демак, барчаларини ҳисобласак, 45 нафарни ташкил этади.
Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистонда коронавирусни енгиб меъёрий ҳаётга қайтганлар сони 407 кишига етди.