Айни дамдаги статистикага кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 1054 нафарга етди. Сездингиз, билдингиз, охирги кунларда бу рақам сезиларли даражада кўпаймоқда. Нега? Сабаби битта? Биз карантинга риоя қилмаяпмиз.
Ҳар куни сайтимизга Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан карантинга риоя қилинмаётгани акс этган суратлар келади, видеолар келади. Улар орасида водийдан тортиб воҳагача бор. Тан олиш керак, одамларимиз негадир карантинга жиддий қарашаётгани йўқ.
Коронавирус — юқумли, жуда тез юқадиган хасталик. Энг ёмони, ушбу вирус тарқалиб бўлди. Бугун ён-атрофда ҳар ким вирус юқтирган бўлиши мумкин. Биргина пойтахтдаги 6-туғруқ комплексини олайлик. Ким билганди ўша ерга борган мижоз вирус юқтирганини? Худди шундай бугун исталган ҳудудда коронавирус юқтирган шахс бўлиши мумкин. Бу нима дегани? Бу "Вирус менга юқмайди, ҳамма шубҳаланувчилар карантинда сақланяпти-ку", дея хотиржамликка бериладиган вақт ўтди дегани. Бу бугун ҳар ким ўзини ҳимоя қилиши, бу билан вирус тарқалишининг олдини олиши керак дегани.
Кўча гавжум, бозор гавжум, бошқа жойларда ҳам одамлар бор. Энг ачинарлиси, шунчаки сайр қилиб юрганлар ҳам топилади. Агар карантинга риоя қилмасак, бугун бизни тўрт девор орасига қамаб қўйган бу касалликнинг умри узоқ бўлади. 1054 рақами эса янада катталашиб кетиши мумкин.
Шунинг учун, карантинга риоя қилинг, ўзингизни асранг, уйда қолинг. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|