Бугун ўзбек санъатида яна бир санъат арбоби, ўзининг такрорланмас роллари билан бутун кино ва театр ихлосмандларининг юрагидан жой олган Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган Артист Абдураим Абдуваҳобов 57 ёшида оламдан ўтди. Абдураим Абдуваҳобов 1963 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.
Истеъдодли актёр «Шум бола», «Суюнчи», «Муҳаббат синовлари», «Назира» сингари кўплаб фильмлар, шунингдек, «Шайтанат» телесериали ҳамда Ўзбек Миллий Академик драма театрида саҳналаштирилган жуда кўп спектаклларда роллар ижро этган.
У «Тожикфильм» студиясида тасвирга олинган «Жўра овчи» филмида ҳам роль ўйнаган.
Абдураим Абдуваҳобов Тошкентдаги театр ва рассомчилик институтини тугатган.
Абдураим Абдуваҳобов «Чимилдиқ»даги асосий образлардан бири куёв ролини ўйнаган.
Актёр Миллий Академик драма театрида фаолият юритар эди.
Таҳририятимиз номидан марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|