Тошкент шаҳар ҳокимлиги иситиш мавсуми бўйича аҳолига эслатма билан чиқди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-қарори билан тасдиқланган "Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидалари”нинг 13-бандига мувофиқ, хонадонларни иситиш эҳтиёжлари учун иссиқлик энергиясини бериш даври Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларда бошланади ва тамомланади.
Иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8 даража Цельсийдан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8 даража Цельсий юқори бўлганда эса тамомланиши керак.
Барча истеъмолчилар уланиб бўлгандан сўнг, 6-7 кун давомида, ўрнатилган торайтирувчи қурилмаларда иссиқлик таъминоти тизимларининг синови олиб борилиши лозим.
Истеъмолчиларни улаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
– болалар, таълим ва даволаш муассасалари; – турар уйлар; – жамоат ва маиший бинолар; – театр, клуб, маъмурий бинолар; – саноат бинолари. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|