Ўзбекистон Республикаси президенти "Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
2020-2022 йилларда давлат-хусусий шериклик шартларида пуллик автомобиль йўлларини ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси”га кўра, "Қамчиқ» довонида янги пуллик тоннел қуриш мўлжалланмоқда.
Лойиҳани амалга ошириш механизми ва индикатив муддатлари – Жаҳон банки томонидан лойиҳанинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш – 2020 йил март, Жаҳон банки билан келишув тузиш – 2020 йил апрель, ДТИҲни тайёрлаш 2020 йил май, ТИҲни тайёрлаш – 2020 йил октябрь, лойиҳа концепциясини тайёрлаш ва киритиш – 2020 йил ноябрь, концепция ва ТИҲни тасдиқлаш – 2020 йил декабрь, тендер ҳужжатларини тайёрлаш – 2021 йил апрель, танлов олди саралаш жараёни – 2021 йил август, таклифларни қабул қилиш жараёни – 2021 йил ноябрь, тендер ғолиби билан келишув имзолаш – 2022 йил март. Масъул ижрочилар – Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов), Давлат-хусусий шериклик агентлиги (Г. Холжигитов), Тошкент вилояти (Р.Холматов), Наманган вилояти (X. Бозоров) ҳокимликлари.
Шунингдек, "Тахтақорача” довонида янги пуллик тоннел қуриш кўзда тутилган. Лойиҳани амалга ошириш механизми ва индикатив муддатлари – ЕТТБ ёки бошқа консалтинг компанияси билан келишув тузиш – 2020 йил январь, ТИҲни тайёрлаш-2020 йил июнь, лойиҳа концепциясини тайёрлаш ва киритиш – 2020 йил июль, концепция ва ТИҲни тасдиқлаш – 2020 йил сентябрь, тендер ҳужжатларини тайёрлаш – 2020 йил октябрь, танлов олди саралаш жараёни – 2020 йил декабрь, таклифларни қабул қилиш жараёни – 2021 йил февраль, тендер ғолиби билан келишув имзолаш – 2021 йил май. Масъул ижрочилар – Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов), Давлат-хусусий шериклик агентлиги (Г. Холжигитов), Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (3. Мирзаев).
Бундан ташқари, Сирдарё – Бахт шаҳарларини айланиб ўтувчи пуллик автомобиль йўлини қуриш, Тошкент – Самарқанд пуллик автомобиль йўлини қуриш, Тошкент – Андижон пуллик автомобиль йўлини қуриш режалаштирилмоқда. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|