Шу ҳақдаги қонун 2019 йил 21 май куни Сенат тарафидан тасдиқланди. Янги қонун фуқаролар ёнида қурол олиб юриш, ундан ўз ҳаётини ва саломатлигини ҳимоя қилиш кабиларни идора этади.
Қонун асосида энди фуқаролар, хизмат учун ва жанговар қуролларни расмий рухсатнома асосида олиб юришлари, ундан ҳимоя мақсадларида фойдаланишлари мумкин.
Фуқаролар учун мўлжалланган қурол ов қилиш, спорт ва ўз ҳаётини ҳимоя қилиш учун мўлжалланган. Бунга ов, спорт ва мудофаа мақсадларида фойдаланиладиган қуроллар, жумладан, газ тўлдирилган баллончалар, кўздан ёш оқизувчи, аэрозолли баллончалар, электрошокерлар киради.
Бундан ташқари, фуқаролар ўқотар қуролдан кетма-кет, аниқроғи, автомат тарзида ўт очишлари, магазинида ўнтадан ортиқ патронга эга бўлишлари тақиқланади.
Хизмат қуроллари юридик шахслар учун мўлжалланган. Улар қуролдан алоҳида жанговар вазифаларни бажаришда, ҳаётини ва фуқаролар ҳаёти, саломатлигини сақлашда, атроф-муҳитни авайлаб-асрашда фойдаланишлари белгилаб қўйилган. Юқори лавозимли шахслар ҳам қуролдан шахсий хавфсизлигини таъминлашда унумли фойдаланиши мумкин.
Жанговар қуроллар мудофаа вазирлиги, ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва миллий гвардия ҳарбийлари учун мўлжалланган бўлиб, бу қуроллардан алоҳида жанговар топшириқларни бажаришда фойдаланишади.
Қурол олиб юриш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқига қуйидаги шахслар эга бўлади:
1. Махсус ташкилотлар ва ҳарбий бўлинмалар;
2. Махсус топшириққа эга юридик шахслар, ов ва ўқотар қуролларга ихтисослашган спорт турлари билан шуғулланувчилар;
3. Қурол коллекцияси билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар;
4. Ўзбекистон республикаси фуқаролари;
5. Хориж давлатлар фуқаролари;
6. Ўзбекистон республикаси ичкарисида доимий яшайдиган, аммо фуқароликка эга бўлмаган шахслар.
Қурол олиб юриш ва ундан фойдалиниш учун рухсатномалар миллий гвардия тарафидан уч ой муддатга берилади. Спорт, мудофаа мақсадларига мўлжалланган қуроллар 18 ёш, ов милтиғи ва жанговар патронлар 21 ёшга тўлганларга берилади.
Қурол асраш ва уни олиб юриш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар ўз ҳаётини асраб қолиш, саломатлигини сақлаш, ўзгалар ҳаёти ва саломатлигини ҳимоя этиш мақсадларида фойдаланишлари мумкин. Қуролни ишга туширишдан олдин қурол қўлланилаётган кимса албатта огоҳлантирилиши лозим. Ўта хавфли вазиятларда ўзини ҳимоя қилаётган шахс огоҳлантиришларсиз қуролни ишга тушириши мумкин. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|