Янги қонун шу йил 1 январдан кучга кирди. Энди тўйларда автомобиллар кортежи 3 тадан, тўйда хизмат қилувчи артистлар 2 нафардан ортиқ бўлмайди. Қонун нафақат тўйларни, балки дафн маросимларидаги дабдабаларни, ортиқча маросимларни ҳам тақиқлайди.
Оилавий тантаналар энди уч кун давомида эрталабки соат 06: 00 дан 23: 00 гача ўтказилади. Ош маросими вақтини маҳаллий депутатлар кенгашлари шароитдан келиб белгилайди. Тўй бўладими, дафн маросимими, кечки соат 23: 00 дан кейин давом эттиришга рухсат этилмайди.
Дафн маросимларида «етти», «пайшанбалик», «якшанбалик», «йигирма», «қирқ», «ҳайит», «йил оши», «пул тарқатиш», «мато улашиш», тўй маросимларидаги «келин навкари», «чорлар», «ота кўрди», «сеп ёйди», «қуда чақирди», «куёв чақирди», «тоғора юбориш» каби ортиқча маросимлар ўтказиш тақиқланади. Дафн маросими, тўйларда дуои фотиҳа, марҳумлар ҳақига тиловатларни фақат диний ташкилотларнинг ваколатли вакиллари амалга оширади. Белгиланган қонун талабларини бузганлар дастлаб 7 млн сўмгача, агар иккинчи марта қонунни бузса 11 миллион сўмгача миқдордаги жаримага тортилади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|