Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов Facebook’даги саҳифасига таъсирли видеоролик жойлаштирди. Ушбу видеороликда оилаларнинг бузилиши фарзандлар руҳиятига қандай таъсир кўрсатиши акс эттирилган.
«23000. Бу рақам қайси соҳага тегишли, деб ўйлайсиз? Агар у инсонлар тақдири билан боғлиқ статистика дейдиган бўлсак, ҳолат янада жиддийлашади.
Бу 2019 йилда ФҲДЁ органлари орқали никоҳи бекор қилинган ҳолатлар статистикаси. Жуда катта ва қўрқинчли.
Энг ёмони, ажралиш натижасида неча-неча мурғак қалблар вайрон бўляпти, етим қоляпти. Бу нарсани ҳеч қандай статистик рақамлар билан баҳолаб бўлмайди. Бу жароҳат изи фарзанд қалбида умрбод қолади.
Шу муаммога озгина бўлса ҳам аҳолининг эътиборини қаратиш мақсадида, кичкина видеоролик тайёрладик. Хулоса ўзингиздан, ўйлаб кўринг.
Маълумот учун, шу даврнинг ўзида 195 мингта никоҳ ҳам қайд этилган. Ушбу ижод маҳсули учун Муҳлиса Азизова, Ойбек Абдушукуров ва Ўзбекистон миллий кинокомиссиясига миннатдорчилик билдирамиз!», — деб ёзади Русланбек Давлетов. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|