«Ўзбекистон резидентлари ‘Ипак йўли’ банки кассаларида халқаро тўлов карталаридан нақд хорижий валютани тўсиқларсиз ечиб олишлари мумкин. Айни вақтда шуни маълум қиламизки, жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб банкнинг халқаро тўлов тизимлари (Visa, MasterCard ва UnionPay)га хизмат кўрсатувчи барча банкоматлари халқаро тўлов карталаридан (хусусан, ‘Ипак йўли’ банки томонидан эмиссия қилинган халқаро тўлов карталаридан) нақд пулни фақат миллий валютада беради», — дейилади банк баёнотида.
«Kun.uz»нинг хабар беришича, 24 сентябрдан бошлаб баъзи банкоматлар халқаро тўлов карталаридаги пулни фақат миллий валюта (сўм)да нақд чиқариб беришни бошлаган. Айни вақтда банкоматлар айирбошлаш ва банк томонидан чиқарилган халқаро тўлов карталарини тўлдириш учун нақд долларларни қабул қилишда давом этмоқда.
«1 октябрдан бошлаб резидентлар Ўзбекистондаги банкоматлардан (нафақат бизнинг, балки бошқа банкларнинг ҳам) нақд хорижий валютани юқорида кўрсатиб ўтилган тартибда ечиб олишлари мумкин, норезидентлар эса фақат миллий валютада пул ечиб ололади. Ҳозирги вақтда банкимиз банкоматларнинг дастурий таъминотини қайта созлаш ишларини бошлади», — дея маълум қилди «Ипак йўли» банки вакиллари.
Банк матбуот хизматининг қўшимча қилишича, Ўзбекистон резидентлари банк мобил дастурида сўмни хорижий валютага конвертация қилиб, банк кассаларида нақд хорижий валюта ечиб олиши мумкин. Бунда фуқаронинг ёнида ичида хорижий валюта бўлган халқаро тўлов картаси ва паспорт бўлиши лозим. Марказий банкдан «Kun.uz»га маълум қилишларича, бу чоралар биринчи галда жиноий йўл билан қўлга киритилган даромадларни легаллаштиришга қарши кураш доирасида кўрилмоқда.
«Исталган нормал мамлакатда, ҳатто қўшни мамлакатларда ҳам, банкоматлар орқали фақат миллий валюта олиш мумкин. Марказий банк ҳақиқатан ҳам мамлакатнинг барча банкларига тегишли кўрсатма билан хат йўллаган. Ўзбекистонликлар банкоматлардан нақд хорижий ечиб ололмайди, лекин паспорт билан банк кассасига бориб, нақд хорижий валюта ечиб олиш мумкин бўлади», — деди Марказий банк вакили. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|