![](/_nw/74/19365278.jpg)
Ўзбекистон ҳудудига 1—2 май кунлари Туркманистон орқали Каспий денгизининг жанубий туманлари устида шаклланган нам ҳаво оқими киради, дея хабар бермоқда daryo.uz «Ўзгидромет» маълумотига асосланиб. 1 май куни Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шу куни Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида кечга бориб ёмғир, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди.
2 май куни Ўзбекистонда ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.
Шамолнинг тезлиги сониясига 15-29 метргача кучайиши, айрим жойларда шамол шиддати сониясига 23-28 метргача етиши мумкин. 30 апрель—3 май кунлари Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|