Ўзбекистон қамоқхоналарида яратилган шароитлар ва уларнинг Европа қамоқхоналаридан фарқи ҳақида ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси Тарбиявий ва ижтимоий-психологик ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Жамшид Султонов журналистларга ҳикоя қилиб берди.
"Ҳар бир мамлакатнинг ўзи қабул қилган стандартлари мавжуд. Дунё стандарти сифатида Европа давлатларини оладиган бўлсак, уларда жазони ўташ шарт-шароитлари умуман бошқача, жазони ижро этиш колониялари ҳам бошқача. Лекин бутун дунёда жазо муддатини ўтаётган, қамоқхоналарда сақланаётган маҳкумларга нисбатан қўлланиладиган ва улар учун яратиладиган шароитларнинг минимал стандартлари бор, бу Нелсон Мандела қоидалари деб аталади. Ўзбекистондаги жазони ижро этиш муассасалари мазкур Нелсон Мандела қоидаларига тўла мос келади”, — дейди Султонов.
Шу билан бирга бошқарма бошлиғи Ўзбекистон қамоқхоналарининг Европа қамоқхоналаридан фарқи ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
"Европа колониялари, қамоқхоналари маҳкумларга фақат жазони ўташ учун хизмат қилади. Яъни, у ерда уларнинг қочиб кетмаслиги, касал бўлса даволаниши, овқат билан таъминланиши кафолатланади, холос. Ўзбекистонда эса маҳкумларни тарбиялаш асосий мақсад қилиб қўйилган. Ғарб муассасаларида асосан шахсни сақлаб туриш кўзда тутилса, бизда катта эътибор тарбияга, тўғри йўлга солишга қаратилади. Тубдан фарқланадиган жиҳатимиз шунда”, – деди Султонов. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|