TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Ўзбекистон тиббиётининг юзига тутилган ойна! Тирик чақалоқни ўлдига чиқаришди
Таниқли ношир ва журналист Алишер Назар фейсбукда аянчли бир воқеа ҳақида ёзиб қолдирди. Қисқача мазмуни қуйидагича:
Муаллифнинг укаси фарзанд кўради. Худонинг иродаси билан қиз юрак пороги билан туғилган. Тўрт кундан сўнг шифокорлар «узоғи билан бир соатда ўлади» деган ташхис билан, отадан «ўз хоҳишига кўра олиб чиқиб кетаётгани» ҳақида тилхат ёздириб, уйига жавоб беради. Йўлда бола худди жон бергандек бўлади, ота ҳаммага бу ҳақда йиғлаб хабар беради. Чақалоқни кўмишга ҳозирлик кўрилаётганда кимдир унинг тирик эканини сезиб қолади. Чақалоқ тўрт кун жонлантириш бўлимида ҳеч нарса емаган, ичмаган. Томирига укол қилиб, игнани ҳам олмасдан ўраб бериб юборилган.
Даҳшатнинг ўзгинаси, шундай эмасми?!
Қанчалик оғир ва қўрқинчли бўлмасин, бу — бугунги Ўзбекистон тиббиётининг юзига тутилган ойна! Шифокор, ҳамшира, туғруқхона, шифохона ва алал-оқибат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аянчли аҳволи бу.