TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Ўзбекистон республикаси президенти фармонига кўра, «Жаслық» турмаси ёпилади…
Шу ҳақдаги фармонга президентимиз Шавкат Мирзиёев 2 август куни имзо чеккан. Фармонга кўра, Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот тумани Жаслық посёлкасида жойлашган №19- махсус режимли колония ёпилади. Республика ички ишлар вазирлиги қошида колонияни ёпиш масаласи бўйича комиссия тузилади. «Жаслық»да жазо муддатини ўтаётган аристонлар бошқа колонияларга тарқатилади. Шу ўринда аристонларга нисбатан суд эълон қилган ҳукм шартлари ва ижроси сақланиб қолади. Яъни, аристон қандай режимдаги колонияда жазо муддатини ўташи лозимлиги кўрсатилган бўлса, худди шундай режимли колонияга ўтказилади. Колония биноси, мулки Қорақалпоғистондаги №2- тергов изолятори ихтиёрига берилади.
Маълумки, «Жаслық» турмаси шу кунга қадар кўп маротаба танқид остига олинган. Турмада аристонларга нисбатан шафқатсизлик қилиниши, қийноққа солиниши кўп бора мисоллар келтириш орқали айтиб ўтилган. Масалан, 2002 йили «Human Rights Watch» «Жаслық»да Музаффар Авазов ва Ҳусниддин Алимов исмли аристонлар ҳалок бўлганини маълум қилган. Биринчи аристоннинг танасида врачлар калтак излари ва куйиш жароҳатлари борлигини аниқлашган.