Айтишларича, бу ансамблни қайта тиклашдан асосий мақсад ўзбек миллий рақсини дунёга янада кенгроқ тарқатишдан иборат. Ансамбл 2025 йилга қадар барча солиқлардан озод этилади.
«БАҲОР» НИМА УЧУН КЕРАК?
Маданият вазирлигидагиларнинг айтишига кўра, кейинги пайтларда ўзбек рақсида сунъий ҳаракатлар кўпайиб кетган. Раққосалар бир-бирларини қувиб ўтишга киришиб кетишлари, тижорат мақсадлари асосий ўринга ўтиб қолиши оқибатида ҳаракатларни бадиийлик тарк этиб улгурган. Бу эса рақс ихлосмандларини фақат ранжитмоқда холос. «Баҳор» ансамбли эса ўз даврида бизнинг рақс санъатимизни дунёга машҳур қилган. Уни қайта тиклаш фақат ютуқларни ҳадя этади.
АНСАМБЛ ИШТИРОКЧИЛАРИ УЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ
Маданият вазирлигининг «Баҳор» ансамблини қайта тиклаш ҳақидаги қарорида вилоятдан келган иштирокчилар уй-жой билан таъминланиши алоҳида кўрсатиб ўтилган. Ансамбл учун 4 та автомобил, 2 та автобус ва 1 та юк машинаси сотиб олинади.
АНСАМБЛ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ
«Баҳор» Халқ ансамбли 1957 йили раққоса, балерина, хореограф, балетмейстер Мукаррама хоним Турғунбоева томонидан ташкил этилган. Орадан уч йил ўтгач, ансамл давлат ансамбли мақомига эга бўлган. 1966 йилдан ансамбл иштирокчилари Европа, Осиё ва Америка қитъаларига гастроллар уюштиришни бошлашган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|