TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ЮЛДУЗ УСМОНОВАГА ҚАРШИ ОЧИЛГАН ИШ ТЎХТАТИЛДИ. НЕГА?..
Республика ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсовнинг гапига қараганда, Сардоба воқеаси туфайли хонанда Юлдуз Усмоновага қарши очилган маъмурий жавобгарлик иши тўхтатилди. Бунга Юлдуз Усмонованинг руҳий ҳолати яхши эмаслиги, стрессда бўлганлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Ғиёсов яна шуни таъкидладики, ўшанда Юлдуз Усмонова уч кун ухламаган. Сардоба фожиаси туфайли жабр кўрганларга гуманитар ёрдамни тўплаш ва жўнатиш ишлари уни чарчатган. Бунинг натижасида у стресс ҳолатига тушган. Стресс туфайли билиб-билмай ички ишлар ходимларини ҳақорат қилиб қўйган. Бундан ташқари, хонанда шахсан ички ишлар ходимларига нисбатан кўнглида ёмонлик ёки ғараз йўқлигини айтиб, уларнинг ота-оналари, яқинлари қаршисида расман узр сўрашга тайёр эканини билдирди.
— Юлдуз Усмонова Халқ артисти, ажойиб хонанда, — деди Ғиёсов. — Мўъжизавий овоз соҳибаси. Юзлаб қўшиқлар ижрочиси. У ўз қўшиқлари билан ўсиб келаётган ёш авлод тарбиясига муносиб ҳисса қўша олган. Шуларни ҳисобга олиб унга қарши қўзғатилган маъмурий жавобгарлик иши тўхтатилди.