Ўзбекистон иқтисодиёти яқин келажакда қийин шароитларга дуч келиши мумкин. Daryo’нинг Spot’га асосланиб хабар беришича, бу ҳақда Fitch Solutions компаниясининг шарҳида айтилган (бу Fitch Rating’га боғлиқ бўлмаган Fitch’нинг мустақил бўлинмасидир, шу сабабли уларнинг маълумотлари бир-биридан фарқ қилиши мумкин).
Fitch Solutions таҳлилчиларининг фикрича, 2020 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг реал ўсиши 5,4 фоизгача пасаяди. 2019 йилда бу кўрсаткич 5,6 фоиз бўлиши тахмин қилинган эди.
Бунинг сабаби ташқи чекловлар, жумладан, Ухандаги коронавируснинг тарқалиши бўлиб, бу Хитойнинг ўсиш истиқболлари учун, айниқса, савдо ва импортга бўлган талаб нуқтаи назаридан жиддий хавф туғдиради. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон экспортининг энг катта улуши айнан Хитойга тўғри келади.
«Соф экспорт (экспорт ва импорт орасидаги фарқ) улуши 2019 йилдаги -0,5 фоизлик пунктдан (фп) 2020 йилда -1,3 фп.гача пасайишини тахмин қилмоқдамиз, — дейилади ҳисоботда.
Шунингдек, иқтисодий беқарорлик, операцион қийинчиликлар ва номутаносибликлар келгуси йиллар учун потенциал хавф сифатида келтирилган.
Таҳлилчиларнинг фикрича, Ўзбекистон сўмининг қадрсизланиши ва инфратузилманинг сустлашиши оқибатида инфляциянинг ошиб бориши иқтисодий вазиятнинг тобора беқарор бўлиб қолишига олиб келади.
«Ташқи талабнинг заифлиги сабабли ўсишнинг пасайишини прогноз қилмоқдамиз ва Ўзбекистон жаҳон иқтисодиётига савдо ва инвестициялар орқали боғланганлиги туфайли у кескин иқтисодий инқирозга дуч келиши мумкин», — деб қайд этган Fitch Solutions.
Fitch Ўзбекистонни 100 баллдан 44,2 баллга баҳоламоқда. Бу 202 бозордан 125 га тўғри келади дегани. Таҳлилчиларнинг огоҳлантиришича, ташқи молиявий оқимлар учун очилиш спекуляция, ортиқча инвестициялар ва қарз юкининг ошиши хавфини туғдиради.
Шунингдек, мамлакат захиралари ташқи молиялаштириш эҳтиёжларини қоплаши қайд этилган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|