Шоу-бизнес олами барчамизни қизиқтирса керак. Агар ушбу оламда машхурлар оила қурсалар бу янада ҳурсандчилик улашади. Келинг ҳозир сиз билан юлдузли жуфтликларимизга назар соламиз.
Шохруҳхон ва Асал Шодиева жуфтлиги Мафтункор актриса Асал Шодиева ва халқнинг севимли эстрада хонандаси Шохруҳхон ҳозирда бахтли оилалар қаторидан ўз ўрнини топган. Уларнинг турмуши ҳақидаги хабар албатта барчани лол-у ҳайрон қолдирган. Улар 2016 йил 5 июн санасидан буён бир оила бўлиб яшаб келмоқдалар.
Севара Солиева ҳамда Маъмур Султонов Ушбу жуфтликнинг никоҳ тўйи бўлганига шу йил роппа роса 7 йил тўлади. Таниқли актриса Севара ва хонанда Маъмур 2013 йил 23 октябрда никоҳдан ўтганлар. Бугунги кунда ушбу бахтли оиланинг икки нафар ўғил фарзанди бор.
"Ойбек ва Нигора” жуфтлиги Энди уларнинг исмлари нафақат бир гуруҳда бирга балки ҳаётларида ҳам ёнма-ён бўлиб келмоқда. Ушбу юлдузли оила 2015 йилнинг 21 ноябрида ҳаёт йўлларини ҳам туташтиришган. Бугунги кунда улар икки нафар ширин ўғилларнинг бахтли ота-онасидир.
Дилсўз ва Фарруҳ Раимов Хонанда Дилсўз ва Фарруҳ Раимов 2015 йил 21 апрелда оила қурдилар. Уларнинг икки нафар қиз ва битта ўғил фарзандлари бор. Ҳа, айтганча улар тўнғич қизларига Дилсўз дея исм қўйганлар.
Райҳон Ғаниева ҳамда Фарҳод Алимов Икки ёрқин юлдузларимиз 2016 йилнинг 5 ноябрида турмуш қурганлар. Улар учун бу турмуш иккинчиси бўлса ҳам (иккиси ҳам биринчи турмушидан ажрашган) ҳозирда улар жуда бахтли ҳаёт кечиришмоқда.
Санжар Маткаримов ва Руҳшона Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Руҳшона ва клипмейкер Санжар 2014 йилда турмуш қуришган. Бугунги кунда улар биргаликда ижод қилиб ширин–шакар фарзандларини биргаликга вояга етказмоқдалар.
"Виа Шарқ” гуруҳи ижодкорлари Сарвар Акбаров ва Татяна Сарвар ва Татяна «Виа Шарқ» гуруҳида бирга ижод қилишган. Улар 2011 йилдан буён бир оила бўлиб яшаб келмодалар. Бугунги кунда икки нафар фарзанднинг бахтиёр ота-оналаридир.
Йигитали Мамажонов ва Муқаддас Саъдуллаева Бу Йигиталининг учинчи Муқаддаснинг эса иккинчи турмуши. Улар бир нафар ўғил ва ширингина қизалоқнинг ота-оналарига айланиб улгуришган.
Ширин ва Нодир Заитов 2019 йилдаги энг ажойиб тўй бу икки юлдузнинг унитилмас висол кечаси эди. Уларнинг сўзларига қараганда уларнинг муҳаббат тарихи 10 йилдан буён давом этиб келмоқда экан. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|