TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Қиш фаслида Қозоғистон ҳудудида йўқолиб қолган ўзбекистонлик йигитнинг жасади топилди. Бу ҳақда ural56 нашрига таяниб 24soat.com хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон фуқароси қиш фаслида Россия Федерацияси ҳудудига Қоҳоғистон чегараси орқали ноқонуний равишда кесиб ўтмоқчи бўлган. Аммо у Оренбург областининг Акбулак қишлоғига яқин бўлган жойда совуқдан музлаб қолган.
Унинг жасади қолдиқларини жорий йилнинг 17 апрель куни шу ҳудудда яшовчи маҳаллий аҳоли вакиллари топиб олишган. Жасаднинг ёнидан Ўзбекистоннинг 22 ёшли фуқароси Сардор Норбоев номига берилган паспорт топилган.
Суриштирувлар натижасида Сардор Норбоевнинг қиш фаслида бедарак йўқолганлиги аниқланган. 22 февраль куни унинг рафиқаси Ксения Норбоева ўз эрининг йўқолганлиги тўғрисида маҳаллий нашрда эълон берган.