"Истиқлол” концерт залининг бир кунлик ижара ҳаққи 15-18 млн сўмни ташкил этади. Булардан ташқари мусиқачилар, режиссёрлар, декорациялар, саҳнадаги монитор ва бошқа шу кабиларга қўшимча ҳаражатлар. Бундай ҳаражатлардан кейин концертдан даромад олиш даргумон. Бунинг устига машаққатли меҳнат талаб қилинади, ташкилот ва саҳналаштириш ишлари олиб борилади, асаббузарликлар содир бўлади ва катта сабр талаб этилади.
Концертга тайёргарлик саккиз ой давом этади. Ҳар бир йўналиш алоҳида фаолият олиб боради: маркетинг, ижодкорлар, безак ишлари. Шунинг учун концерт даромад манбаи бўлолмайди, тўғрироғи у пиар.
Ижодкорлар даромадининг 95% и миллий сектор орқали келади. У халқнинг талабига қараб шаклланган. Иқтисодиётнинг олтин қоидасига биноан, талаб бор жойда таклиф ҳам бўлади. Тантаналар, тўйлар, туғилган кун ва бошқа тадбирлар – ижодкорларнинг ҳақиқий даромад манбаидир. Энг талаби кучли қўшиқчилар қаторига Юлдуз Усмонова, Шаҳзода, Райҳон, Озодбек Назарбеков, Шоҳрухҳон, Лола, Улуғбек Раҳматуллаев, Муниса Ризаева, «Шаҳзод» гуруҳи, Зиёда каби ижрочилар киради. Бир кунда улар 4-8 та тадбирларда хизмат қиладилар. Гонорарлари ижро этган қўшиқ сонига боғлиқ. Шундай артистлар тоифаси ҳам борки, улар фақатгина тўйларда ижро этадилар. Улар телевиденияда кўринмайдилар, клиплар суратга олмайдилар. Уларнинг хизмат ҳақлари 1 500 000 дан 3 000 000 сўмгача ташкил этади.
Юлдуз Усмонова Ижодий фаолиятига нисбатан қўйилган кўп йиллик норасмий тақиқдан кейин Юлдуз Усмонова мамлакат телевидениясида яна пайдо бўлиб, мухлисларини хушнуд этди. Ўзбек эстрадасининг примадоннасини яққол кўришни истаганлар диққатига, унинг тўй ва тантаналардаги "бирров” чиқиши 20 миллионни ташкил этади.
Фарруҳ Зокиров Фарруҳ Зокиров машҳур қўшиқчи ва бастакор, "Ялла” гуруҳининг асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти – у ҳақда яна кўп гапириш мумкин, у куйлашни бошлаганда нима учун биз ҳаммамиз уни ўзбек эстрадасининг афсонаси дейишимизни тушуниб олиш мумкин. Қўшиқчи "Ўзбекистон халқ артистлари клуби” ни бошқаргани унинг мухлисларини қувонтирди. "Ялла” мусиқа ансамблининг ҳар бир қўшиғи мусиқа архивининг олтин фондидан жой олган. Бу қўшиқлар аллақачон классика бўлиб улгуриб бўлган. Фарруҳ Зокировнинг тадбирларга чиқиши 20 миллион сўмни ташкил этади.
Озодбек Назабеков Миллий эстраданинг булбул овоз хонандаси. Ўзбекистон Халқ артисти, нафақат мусиқий хитлари билан машҳур, балки энди мамлакатнинг ижодкор шахсларини қўллаб-қувватлаш билан ҳам шуғулланади. Бугунги кунда Озобдек Назабеков Ўзбекистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда. Қўшиқчининг бир тадбирда қатнашиши 15 миллион сўмдан бошланади.
Лола Таниқли хонанда, қўшиқлар муаллифи ва актриса Лола Йўлдошева – самимий ижрочи ва кучли аёл. Бу юлдуз битта тўй ёки тадбирда иштирок этиши учун 8 миллион сўм иш ҳақи олади.
Шаҳзода Шаҳзода ўзида шарқона хикмат ва қалб уйғунлигини мужассам этади. Айнан ана шу образ мухлисларининг юрагини забт этган. Тадбирлага чиқиши 8 миллион сўмдан бошланади.
Райҳон Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, томашабоп яккахон концертлари билан машҳур. Қўшиқчининг гонорари 8 миллион сўмга тенг.
Улуғбек Раҳматуллаев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, ўзбек ёшларининг севимли хонандаси миллий хит-параднинг юқори поғоналарини эгаллаб келади. Қўшиқчининг тадбирларда қатнашиш баҳоси унинг қанчалик бандлиги билан белгиланади, тахминан 6 миллион сўмдан бошланади.
Муниса Ризаева Муниса Ризаева машҳур қўшиқчи ва кино актрисаси. Ўзбек қўшиқчилик санъатида ўзига хос йўналишда куйлайдиган аёл хонанда. Битта тўйда куйлаган қўшиқлари учун 8 миллион сўм хизмат ҳаққи олади.
Ушбу рўйхатни ҳали кўп давом эттириш мумкин. Кўпгина хонандалар халқнинг эҳтиёж ва имкониятларидан келиб чиқиб, бир кечада бир нечта тўй ва тадбирларда хизмат қилишлари мумкин. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|