![](/_nw/17/83328676.jpg)
Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, 12-мавзе ҳудудида истиқомат қилувчи 1996 йилда туғилган шахс, ўзининг шаръий никоҳида бўлган 1993 йилда туғилган аёл билан олдиндан тил бириктириб, 1 ёшга тўлиб улгурмаган ўғил фарзандини сотиш мақсадида 9.000 АҚШ долларини олаётган вақтида ИИО ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тошкент шаҳар, Учтепа тумани ИИО ФМБ бошлиғи, полковник Т.Н.Ахмедов раислигида, ушбу содир этилган одам савдоси жинояти юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда туман прокурори ўринбосари, туман хотин-қизлар бўлими, маҳалла раислари ва фаоллари ҳамда айбланувчилар иштирок этишди.
Бўлиб ўтган йиғилишда жиноятни содир этиш билан боғлиқ бўлган омилларни чуқур ўрганиш ва уларни вужудга келишига сабаб бўлган муҳитни аниқлаб, мутасадди ташкилотлар билан биргаликда муаммонинг ечимини топишга ҳамда келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун уларнинг олдини олишга қаратилган муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Моддий етишмовчиликни сабаб қилиб кўрсатишга уринган мазкур шахслар оиладаги камчиликни бартараф этишда ўз фарзандини сотиб юборишдек қабиҳ хатти-ҳаракатлари оғир жиноят эканлигини наҳотки англаб етмаган бўлсалар?! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|