Ҳиндистон билан боғлиқ яна бир хабар. Мамлакатнинг Ражастан штати Гогунда шаҳрида янги туғилган чақалоқни вафот этган деб ўйлаб тириклайин кўмиб юборишларига сал қолди. Бу ҳақда «Times of India» нашри хабар беради.
Қизалоқ 9 июль куни дунёга келган. Таъкидлашларича, ўша куни тунги сменада ишда бўлган ва туғруқни қабул қилган ҳамшира чақалоқни ўлган деб ўйлаб, уни полиэтилен халтачага ўраб, онасига берган.
Гўдакнинг оиласидгилар эса ҳамширанинг сўзларига ишониб, эндигина дунёга келган норасидани кўмиш тараддудига тушишган. Қизалоқнинг отаси ва унинг қариндошларидан бири дафнга тайёргарлик кўриб, қабр кавлашаётган маҳали гўдаккинанинг йиғиси қулоққа чалинган. Натижада қизалоқнинг ота-онаси яна тиббиёт марказига шошилишган. Аммо гўдакнинг умри қисқа экан, то шифокорлар чақирган тез ёрдам 1, 5 соат ичида етиб келгунига қадар чақалоқнинг аҳволи ёмонлашиб, жон таслим қилган.
Гўдакнинг оиласидагилар тиббиёт маркази ходимларини эътиборсизликда айблашмоқда. Улар эса ўз навбатида гўдакнинг ўлимини қайд этишмаганини таъкидлаб, айбларига иқрор бўлишмаяпти. Марказдагиларнинг сўзларига кўра, қизалоқнинг қариндошлари уни берухсат олиб кетиб қолишган.
Аввалроқ Ҳиндистоннинг Гужарот штатида ота-онаси чақалоқни ўлган деб ўйлаб тириклайин кўмиб юборишгани ҳақида хабар берилган эди. Эртаси куни ўткинчилардан бири тупроқ остидан келаётган йиғи овозини эшитиб, гўдакни қутқариб қолган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|