Муҳаббат! Бугун қордек оппоқ либосда ёшликнинг шўх ва беғубор бекатларидан улуғлик сари сени ташлаб кетяпман. Биламан, эгнимдаги ипакдек ҳарир либос сенинг севги нури тўла кўзларингни қувнатмайди. Аксинча, армон ёшларини дув-дув оқизади. Дарвозам тагида тизилишиб турган сўнгги русумдаги машиналар менинг қадамимга интизор. Мен оқ отдаги шаҳзодани танладим. Сени ташлаб, уни танлаганим учун адашмадимми, деб қўрқаман. Сенинг муҳаббатинг уволига қолишим ҳам мени қўрқитади, жуда-жуда қўрқитади. Узун-узун сигнал чалиб кетаётган машина кўзгусидан сенинг кўзларинг ёшланганини кўриб, кўксимда санчиқ туради. Туйқус сенинг самимий, маъсум нигоҳингни, сўзларингни қўмсаб йиғлагим келади. Ёнимдаги виқорли, киборли шаҳзодамнинг ўткир нигоҳи йиғлашимга изн бермайди. Шунда йиғлашга қоришиқ кулимсираб қўяман.
Эсингдами, мен учун дунёни бузиб, қайта қуришга тайёр эдинг. Ҳашамдор уйинг, машинанг, давлатинг бўлмаса-да, юрагингда мен учун чексиз уммон қадар севгинг тўлқинлари бор эди.
Мен кетяпман! Сени чексиз соғинч, армонларга бир умр ташлаб, шоҳона, тўла-тўкис ҳаётни танлаб кетяпман! Қудратли севги уммонининг тўлқинлари кўзларимга урилиб, жисму жаҳонимни ғарқ этишидан қўрқаман. Аҳдида қатъий турган вафодорим, мен бевафони кечир! Тоза туйғуларингни увол қилганим учун, мол-дунё илинжида бегуноҳ, беғубор севги чечагини хазон қилганим учун ҳам кечир ва ўтинаман, мени қарғама! Сен энг қимматли, буюк муҳаббатга, гулдек нозик, туйғулари булоқ сувидек тоза севгига лойиқсан.
Муҳаббат! Бугун оппоқ либосда ёшликдаги армонинг бўлиб кетяпман. Ўн саккиз ёшимда ўзим англаб-англолмаган илк севгининг жайрондек қоп-қора кўзларини соғинч, айрилиқ ёшларига тўлдириб кетяпман.
Юрагимдан кўчди ҳаловат,
Оқ либосда дилда йўқ ҳузур.
Хуш қол энди, кечир, муҳаббат,
Армонларга ташладим, узр. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|