1. Ўрта асрда ювиниш, чўмилиш на камбағаллар, на бадавлат одамлар учун шарт деб ҳисобланган. Бу амални Европага крестоносецлар олиб келган. Улар эса чўмилиш, ювинишни араблардан ўрганишган.
2. Ўрта асрда вабо одамлар учун жиддий муаммо ҳисобланган.
3. Ўрта асрларда итлардан унумли фойдаланишган. Итлар полга ташланган емишни еб, товоқларни ялаб тозалаш учун сақланган. Шу йўл билан итлар идиш ювувчиларнинг оғирини енгил қилган.
4. Бу даврда ҳатто подшоҳлар саройларида ҳам ваннахона, ҳожатхона бўлмаган. Одамлар шундоқ зиналар ёнига чиқиб, ҳожат чиқараверган.
5. Ўрта асрда пўлатдан ясалган камар тақиш урф бўлган. Шу камар аёлнинг эркакка, эркакнинг аёлга бўлган садоқати кафолати деб ҳисобланган. Афсуски, кўп ҳолларда камар таққанларнинг саломатлигига путур етган.
6. Қимматбаҳо кийимларни ўрта аср одамлари ювмаган. Қуруқ тозалаш билан кифояланган.
7. У даврларда сувни тозалаб кейин ичиш деган нарса одамларга маълум бўлмаган. Ҳатто, сувни қайнатиб ичиш ҳам ҳеч кимнинг хаёлига келмаган. Шунинг учун кўпчилик ошқозон хасталигидан азобланган. Бошқа бировлар эса кирланган сув ўрнига шароб ичишни маъқул кўрган.
8. Ўрта асрда одамлар 12-14 ёш оралиғида никоҳдан ўтган.
9. Ўрта аср врачларида беморни текширишдан олдин қўл ювиш урф эмасди.
10. Овқат ачиб қолмаслиги учун одамлар уни тузлаб қўйишган. Шу амал фойда берган. Овқат ачимаган. Аммо мазаси жуда-жуда ёқимсиз кечган. Зираворлар бўлган. Аммо улар ниҳоятда қиммат турарди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|