1. Ўрик ўрта асрларда Франция ва Англияда ўзининг ажойиб таъми туфайли жуда қадрланган.
2. Узоқ йиллар ўрикнинг ватани сифатида Арманистон тилга олинган. Аммо олимларнинг изланишлари туфайли маълум бўлдики, ўрикнинг ватани Ғарбий Хитой экан.
3. Бундан 2000 йил олдин ўрик Хитойдан Ўрта Осиёга, у ердан Кичик Осиё, шу ердан Европага тарқалган.
4. Ўрикдан дори сифатида Россияда шоҳ Иван III даврида фойдалана бошлашган.
5. Византияда қачонлардир ўрик терини ёшартирувчи малҳам сифатида қабул қилинган.
6. Ўрик қон таркиби яхши сақланиши, қон томирлар тиқилмаслигини таъминлайди. Склерозга қарши шафқатсиз кураш олиб боради.
7. Гемоглабинни кўтаришда ҳам ўрикнинг алоҳида ўрни бор. Қондаги холестерин миқдорини, саратон хавфини камайтиради.
8. Ўрик таркибидаги калий ва шарбатнинг кўплиги сийдик ҳайдашда жуда асқотади. Ундаги каротин моддаси эса одамнинг кўриш қобилиятини яхшилайди.
9. Ўрик дарахти жуда тез ўсади ва бўйи 4-5 метргача етади.
10. Ўрик дарахти ёруғликни ва иссиқ иқлимни севади.
11. Халқ табобатида ўрикдан юқори нафас йўлларини даволашда, уйқусизликка қарши курашда кенг фойдаланилади.
12. Қадимда таркибида амигдалин моддаси бўлгани боис жодугарлар жуда кучли таъсир этувчи заҳар тайёрлаш жараёнида ўрик данагидан ҳам унумли фойдаланган.
13. Ўрик сурги дори ва йўталга қарши кучли дори сифатида ҳам алоҳида аҳамият касб этади.
14. Бош мия фаолиятини яхшилайди. Хотирани мустаҳкамлайди. Бунга ўрик таркибида мавжуд А, В, В-15 ва С витаминлари сабабчидир.
15. Қадимий Мисрда табиблар ларингитга қарши ўрикдан кенг фойдаланишган. Қадимий Хитойда эса император саройидаги ҳарбийларга ҳар куни меъёрдан оширмаган ҳолда ўрик шарбати тарқатилган. Бу ҳарбийлар янги куч йиғиши учун шарт деб ҳисобланган.
16. Ўрик қуритилганда ҳам ўзидаги хусусиятларни, фойдали моддаларни йўқотмайди.
17. Ўрик данаги марципан ишлаб чиқаришда ҳам кенг қўлланилади.
18. Ҳозир дунё бўйича ўрик етиштиришда Туркия биринчи ўринни эгаллайди.
19. Олимлар олича ва ўрик чатишмасидан «қора ўрик» навини яратишган.
20. Ўрикнинг қуритилганида калория янги узилган ўрикка нисбатан 15 марта кўпроқни ташкил этади.
21. Қандли диабет билан оғриганларга ўрик ейиш тавсия этилмайди.
22. Юрак хасталиклари, жумладан, инфарктга учраган беморлар ҳар мавсумда тўйиб ўрик есалар, калий томчи дориси, юракка қувват берувчи турли дорилар истеъмол қилишга ҳожат қолмайди.
23. Ўрик худди йогурт каби кайфиятни кўтаринки ҳолатда ушлаш хусусиятига эга.
24. Ўрикдан ич қотишга қарши курашда ҳам бемалол фойдаланиш мумкин. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|