1. Ўргимчакларнинг дунё бўйича ҳисоблаганда, 42 000 та тури бор.
2. Энг йирик ўргимчак тури Терафоза Блонда деб номланган. Бу ўргимчакларнинг узунлиги 10 сантиметр, оёқлари узунлиги 28 сантиметргача етади. Улар асосан Жанубий Америкада, ер остига ўзлари қурган инларда яшайди. Қушлар билан озиқланади.
3. Ўргимчакнинг 8 та оёғи, 8 та кўзи бор. Иккита кўзи бош ва кўкрак қафаси оралиғида, қолганлари танаси бўйлаб айлана кўринишида жойлашган.
4. Ўргимчаклар рангни жуда яхши ажрата олади.
5. Ўргимчакнинг қулоқлари бўлмайди. Қулоқ вазифасини оёқларидаги юнглар бажаради. Бу юнглар товушларни аъло даражада ҳис эта билади.
6. Багира Киплинга деган ўргимчак тури Марказий Америкадаги ўрмонларда яшайди. Улар тирик жонни ейишмайди. Инлари атрофида чумолилар изғийди. Аммо ўргимчак чумолидан кўра дарахт пўстлоғи ейишни маъқул деб билади.
7. Ўргимчак оёғида микроскоп билангина кўрса бўладиган тирноқчалар мавжуд. Агар ўргимчак тўр тўқиса, учта, агар бошқача усул ёрдамида ов қилса, иккита тирноқчага эга бўлади.
8. Заҳарли ўргимчак ўлжасини тутгач, унга заҳрини сочади. Ўлжа паралич ҳолатда қолади. Ана шундан кейин ўргимчак ўлжасини еб битиради. Айрим ўргимчаклар заҳари таркибида овқат ҳазм қилдирувчи ферментлар борки, ўргимчак улардан унумли фойдаланади.
9. Каннибализм ўргимчаклар учун одатий ҳол. Урғочи никоҳ мавсуми тугагач, эркагини еб битиради. Айниқса, Қора бева деб номланган ўргимчак тури каннибализмда тенгсиз ҳисобланади.
10. Ўргимчакларнинг деярли барча турлари заҳарли ҳисобланишига қарамай, одамни ўлдира оладиганлари бармоқ билан санарли.
Ўргимчак тўри мустаҳкамликда, майинликда соф ипакка тенглаштирилган. Масалан, XVIII асрда ўргимчак туридан пайпоқлар, қўлқоплар тайёрланган. Ҳатто, ғаввослар учун махсус кийимларни ҳам айнан ўргимчак туридан тикишган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|