17 ёшида у самолёт ҳалокатидан сўнг тирик қолган ягона йўловчи бўлиб чиқди.
1985 йилнинг 21 январида Жорж Ламсон «Galaxy Airlines» авиакомпанияси самолётида ҳалокатга учради. Манзилга 2,4 километр масофа қолганда самолётда ёнғин содир бўлди.
Самолёт бортида 71 нафар йўловчи бор эди, улардан фақат уч кишигина тирик қолди. Уларнинг бири 29 январда, иккинчиси эса 4 февралда вафот этди.
Ҳалокатда ягона омон қолган Жорж Ламмон ўзи ўтирган ўриндиқ билан пастга қулаб, Виржиния кўчаларидан бирининг ўртасида тик ҳолатда қўнди. Албатта, бу ҳолат илмий нуқтаи назардан тушунарсиз бўлиб қолган. Тақдир бўлса керак…
* * *
У чўлда адашиб қолди ва билакларини кесиб, ўз жонига қасд қилишга уриниб кўрди.
Танаси шунчалик сувсизланиб қолган эдики, қони тезда қотиб қолди ва уриниши зое кетди. Тўққиз кундан кейин у қутқарилди.
Узоқ масофага югурувчи Мауро Проспелес 1994 йилда Мароккодаги «Des Stables Marathon» югуриш марафонида қатнашаётган эди. Тўсатдан трассанинг 233-чизиқ кесмасининг ўртасида қум бўрони кўтарилди ва у Жазоирнинг 700-километрида йўлдан адашиб қолди.
Мауро чўлда қолиб кетган эски масжидда яшайдиган кўршапалак ва илонларни еб жон сақлади. Ҳолдан тойгач, томирларини чўнтак пичоғи билан кесиб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди. Тўққиз кун ўтиб, бир кўчманчи оила уни топиб олди. Улар уни Жазоирдаги ҳарбий лагерга олиб боришди, у ердан эса касалхонага ётқизилди.
Бу ҳолат экстремал шароитда инсон танасининг ақл бовар қилмас қобилиятидан далолат бўлса керак…
* * *
Бу одам икки ой давомида машинада қор остида қолиб кетди, аммо тирик қолди.
2012 йилнинг февраль ойида икки қорда юрар автомашина Швейцариянинг шимоли-шарқидаги қорли ҳудудларда ташлаб кетилган машинага қадалди.
Қор машиналари йўлларни тозалаётган эди ва машинанинг орқа ўриндиғида ётган одамни топишди. Питер Скиллберг 60 кун давомида ўз машинасида тузоққа тушиб, қор тагида тириклайин кўмилиб қолганини айтди. Унинг сўзлари қутқарувчиларда шубҳа туғдирди, лекин олимлар улар уни беҳуда айблашаётганини таъкидлашди.
Скилберг "қишки уйқу”га кетиши натижасида омон қолган. Унинг танаси минимал ҳароратгача совиб кетган ва қор уни музлашдан ҳимоя қиладиган "Иглу эффекти” (Шимолий Америка эскимосларининг муз плиталардан қилинган уйи)ни яратиб уни ҳимоялаган.