Shanba, 06.07.2024, 01:39
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 21
Mehmon: 21
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » Aprel » 30 » ЎЛИМДАН КЕЙИНГИ ҲАЁТ… (2-қисм. Мистика)

10:11
ЎЛИМДАН КЕЙИНГИ ҲАЁТ… (2-қисм. Мистика)
* * *

Мен бўшашганча шифтдан пастга тушдим. Онам мени маҳкам қучиб бошимни силай бошлади.

— Кечир мени, қизим! Ҳамма айб ўзимда. Сени черковга олиб бориб ибодат қилишга ўгратмагандим.

— Ўзинг ҳам бормасдинг черковга! — гапга аралашди бобом.

— Тўғри айтасиз, — деди онам. — агар сиз бўлмаганингизда, дўзахда куярдим. Мен, ахир, ўлимим олдидан ҳам тавба қилишни истамаганман. Шу сабабли менга бошқалар сингари жаноза ўқишмаган. Қизим, билиб қўй, бобонг Евгений жуда буюк инсон. У бутун умр ибодат билан яшаган. Афсуски, уни большевиклар найза билан ўлдириб черков дарвозаси тепасига осиб қўйишган. Ўша ерда у бир кеча бир кундуз осилиб турган. БОльшевиклар ҳеч кимни жасад яқинига йўлатмаган.

Оҳ, онамнинг насиҳатларини анчадан бери эшитмаган, жуда соғинган эканман. Унинг жиддий оҳангда уқтираётган гаплари қулоғимга ёқиб тушаётганди.

— Нега шу гапларни илгарироқ айтиб бермагансиз? — сўради ундан.

— Қўрққанман. Кейин… Ўзинг тушунасан, биз оиламиз билан Худога ишонмай, черковга қатнамай яшаганмиз… Энди ўйласам, катта хатоларга йўл қўйган эканман. Ҳа, қизим, мен нафақат сен ва бобонг, балки, Алёшанинг қаршисида ҳам гуноҳкорман.

— Ойи, Алёша қаерда ҳозир? — онамнинг сўзини бўлдим мен.

— Вой, бобонг билан бирга-да! Қаерда бўларди?

— Сиз уни кўрдингизми?

— Ҳа, бирров кўриб чиққанман. Энди қиёматгача кўра олмасам керак…

— Айтинг, у қийналмаяптими?

— Маза қилиб яшаяпти. Шундай яхшики, сўз билан тасвирлаб бера олмайман. Ишонасанми, Алёша қулоқсиз, безори бўлиб ўсаётган маҳалда қўшнимиз Дарья Ивановна уни секин черковга олиб борган. Ана ўша ерда у кўп нарсаларни ўрганган. Яхши томонга ўзгарган. Биз эса билмасдик. Негаки, биримиз ишда, биримиз ўқишда… Мана энди бизнинг Алёша жаннатда!

— Ўзингиз-чи, ойи?

— Худога шукр, Бобонгнинг дуолари билан тинчгина бир жойда яшаб турибман. У ерда шайтони лаин йўқ.

Эҳ, майсалар устида сайр қилгим, қушлар чуғур-чуғурини тинглагим келади-ю, мен яшаётган маконда тошдан бўлак ҳеч вақо йўқ… Майли, ўша кунларга ҳам етиб қоларман… Дада, илтимос, Анямизга энг асосий дуоларни ўргатинг!

— Кеч, Маша! Сен-ку, болаликдан ўша дуоларни билардинг. Дуо билан уйғонардинг, уйқуга кетардинг. Афсус, кеч… Майли, неварагинамни Худойимнинг ўзи ярлақасин!..

Бобом тепамга келиб пешонамга қўлини қўйди ва нималардир дея шивирлади.

— Кўрдингизми, бобо, — эркаланган бўлдим мен. — мен жудаям одобли қизга айландим. Энди мени бемалол черковга берсангиз ҳам бўлади.

— Ҳалитдан қувонаверма. — танбеҳ берди бобом. — Ҳали хурсандчилик қилишингга эрта.

— Билмадим, бобожон. Мен ўрганган танамсиз шунчалар енгилманки, бунинг устига сизни, онамни учратдим. Ахир, қувонмай бўладими?

— Сен шайтондан бўлак яна биронтани учратдингми? — сўради бобом.

— Ҳа, қанақадир ўзга сайёраликларни кўрдим. Улар мени ўзлари билан олиб кетмоқчи бўлишди.

— Худойим, ўзинг асра! — оҳ тортиб юборди онам.

— Хўш, хўш, айтавер-чи! — менга қаттиқроқ боқди бобом.

— Бор гап шу. — дедим елка қисиб. — Пича қўрқитишди ҳам.

— Улар ўзга сайёралик эмас. — бобом кўкка ўйчан боқди. — Жинлар. Замонавий одамларни усталик билан аҳмоқ қилишга уста ярамаслар. Лекин барибир сени Шайтон ҳузурига олиб борган бўлишарди.

— Бобо! Нега унда ёнимга шайтоннинг ўзи ташриф буюрди?

— Тортган азобларим учун яратганнинг ўзи бутун авлод-аждодларимни ҳимоямга олишимга изн берган. Шайтонга эса алам қилган. Шунча одам осонгина қарамоғимга олинишига чидай олмаган.

— Мен сизнинг сўнгги авлодингизман. Тўғрими? Ахир, мен фарзандли бўлмадим.

— Йўқ, ундай дема. Ҳали менинг авлодларим тамом бўлмайди. Хавотирга ўрин йўқ.

— Уларнинг ҳаммасини ўзингиз асрайсизми?

— Агар ўзлари ҳам шунга ҳаракат қилишса, албатта шундай йўл тутаман. Чунки, инсоннинг ўзида ҳаракат бўлмаса, Худо уни асрамайди. Эҳ, ҳеч бўлмаса, озгина динимизни ҳурмат қилиб, Худо йўлида яшаганларингда эди, тўппа-тўғри жаннатга кузатиб қўйган бўлардим. Энди эса қанча ибодатлар зарур бўлади.

— Бутун черков аҳли мен ва онамни дуо қилса-чи? Шуни сиз йўлга қўя олармидингиз?

— Бунинг ўзи бўлмайди. Ўзинг ўйла, сенга яқин кишиларнинг қай бири сизларни дуо қиларди. Ҳаммасиям ўзларингга ўхшаган худосизлар бўлишган… Йўқ, черковдагилар ҳақида ўйламаганинг маъқул… Бу ўта мушкул иш.

— Қизим, — бобомнинг сўзини бўлди онам. — сенинг художўй бир аёлга айланишингга жуда ишонган эдим.

— Мен қаердан билибман? — қовоғимни уйдим мен.

— Билиш ва дин бошқа-бошқа нарсалар.

— Энди мени нима кутаяпти?

— Ҳаммаси Худонинг қўлида. Лекин билиб қўй, биз ҳам бобонг биланбирга қараб турмаймиз. Қолаверса, сенинг ҳимоячи фариштанг ҳам гарчи гуноҳкор бўлсанг-да, сенинг ёнингда туради.

— Менинг келганимга анча бўлди. — орқадан ёИмли бир товуш эшитилиб, мен бошимни ўша томон бурдим. Биздан сал нарида ял-ял ёнаётган мавжудот — оппоқ либосга ўранган бир йигит турарди.

— Ана сенинг ҳимоячи фариштанг ҳам келди! — деди хурсанд бўлиб бобом.

Йигит оқ либосининг елка қисмини очиб юборди ва кўз ўнгимда икки оловли қанот намоён бўлди. Фариштанинг елкасидан оёғига қадар кўзни қамаштирувчи нурлар товланарди.

Кўз қарашлари жиддий, ўзи жуда келишган, шайтоннинг мени ҳайратга солган чеҳраси фариштам қаршисида ожиз қолиши табиий эди. У айниқса, бобомга ўзгача меҳр кўзлари билан боқарди. Мен буни дарров пайқадим.

— Шу йигит сенинг ҳимоячи фариштанг бўлади! — таништирди бобом. — У сени бир умр кузатиб яшаган.

— Ҳа, шундай, — жиддий оҳангда сўз қотди фариштам.

— Сиз ростдан менинг ҳимоячи фариштаммисиз? — сўрадим титроқ аралаш. Унда нега ҳаётлигимда қанча фалокатларга йўлиққанимда, азоб исканжасида қолганимда ҳозир бўлмадингиз? Кечирасиз-у, мен ўша лаҳзаларда кимдир мени ўша балолардан оз бўлсин, нари олиб кетганини эслай олмайман.

— Мен сен билан кўп маротаба гаплашиб олишга уринганман. — деди фариштам. — Бироқ сен мени эшитмасдинг ўшанда. Шундай пайтлар бўлганки, бошқа одамлар, фаришталар орқали ўзимни англатишга ҳаракат қилганман. Фойдаси бўлмаган.

— Нега?.. Агар менинг фойдамга иш қилмоқчи экансиз, ўзингиз намоён бўлсангиз бас эди.

— Йўқ, Худонинг иродаси чегараланган. Бу чегарани бузиб ўтиш фаришталарнинг ҳам қўлидан келмайди.

— Қолаверса, сенинг гуноҳларинг ҳам фариштани нари туришга мажбур этган. — ўртага тушди бобом. — Майли, яқинда ўзинг ҳаммасини тушуниб етасан. Кўплаб саволларга жавоб топасан. Ҳозир бўлса, шошилмасак бўлмайди.

— Қаерга борамиз? — ҳайрат аралаш сўрадим мен.

— Худога сажда қилиш учун! — жавоб қилди фариштам. Ёқимли овозда.

Мен шу заҳоти тилимни тишладим.

Бу яхшими, ёмонми, билмасдим. Аммо шу ишнинг жуда муҳимлигини тушуниб турардим.

— Биз сени ер атмосфераси узра олиб ўтамиз. — тушунтира кетди бобом. — Йўлимизда жинлар кўп. Ҳаммасидан ўта олишимиз лозим. Қани, энди онанг билан хайрлаш! Биз фаришта иккимиз сени кутиб турамиз.

Бобом фариштани ёнига олиб нари кетди. Мен онамни маҳкам қучиб олдим.

— Ойи, нега сиз биз билан бирга кетмайсиз? — сўрадим йиғлагудек бўлиб. — Сиздан айрилгим келмаяпти.

— Менинг ҳам айрилгим келмайди, қизалоғим!..

— Қайтиб кўришмаймизми?

— Агар мен яшаётган жойга борсанг, албатта кўришамиз.

— Қанийди, ойижон!..

— Аҳмоққинам! Алёшани менинг номимдан ҳам ўпиб қўйгин.

Ойим мени сўнгги бор қучиб бошини эгганча нари кетди.

Сал ўтмай кўздан ғойиб бўлди.

 

ИККИНЧИ БОБ

 

— Йўлимиз жуда олис ва мушкул. — деди фариштам. — ҳалокатга йўлиқмаслик учун фақат бизга қаттиқ ишонишинг лозим.

Мен ваъда бердим. Бобом ва фариштам икки қўлтиғимдан олиб аста-секин ҳавога кўтарила бошлашди. Биз касалхона ичини айланиб бир неча дақиқа парвоз қилдик. Беморларнинг ҳеч бири бизни пайқашмади. Кўз очиб юмгунча булутлар орасига шўнғидик. Негаки, шу куни ҳаво айниб ёмғир ёғиши кутилмоқда эди.

Мен нима ҳақидадир сўрамоқчи бўлганимда, бобом мени кесиб ташлади:

— Жим! Бу ерда жинлар кўп! Уларнинг диққатини тортиш яхшиликка олиб келмайди.

Мен жим бўлдим.

Қаршимизни тўсатдан қуюқ туман қоплаб, атроф қоронғилашди.

— Бу ўшалар! Тайёрлан! — шивирлади фариштам.

Ҳақиқатан, қуюқ туман орасида кичик-кичик ярим ялтироқ мавжудотлар кўринди. Улар негадир мен рўбарў келган «ўзга сайёралик»ларга ўхшаб кетарди. Қолганлари бағайбат кўршапалакларни эслатарди. Улар бизни айлана-айлана учишар, теваракни дўмбира овозига ўхшаш шовқин тутиб кетганди. Шу шовқинда ҳам кимларнингдир «Бизники! Бу бизнинг руҳ! Қани, уни бизга беринглар!», каби чақириқларни эшитиш қийин эмасди.

— Тўхташга тўғри келади, — деди фариштам. — Бобо, улар билан ўзингиз гаплашинг! Анна, сен эса эшит! Зинҳор суҳбатга аралаша кўрма!

Биз ҳавода муаллақ ҳолда тўхтадик. Фариштам мени қанотлари орасига яширди.

— Хўш, иблис малайлари, бу руҳдан нима истайсизлар? — сўради бобом дағдаға билан.

Тўда орасидан қўлида жилд кўтарган, пакана, қайсидир жиҳатлари бошлиқларни ёдга солувчи жин ажралиб чиқди.

— Манави ерда, — деди у жилд ичидан бир даста қоғоз чиқариб. — руҳнинг гуноҳлари қайд этилган. Ёлғон ваъдалар, сўкинишлар, ҳақоратлар… — Ва шу заҳоти қоғозларни жилдга солиб беўхшов боши ёрдамида маҳкамлади.

— Вей, агар уни айблаш учун келган бўлсанг, гуноҳларини биттама-битта сана! — деди бобом.

— Йўқ, ҳаммасини бирдан! — чувиллай кетишди қолган жинлар. — Вақт йўқотиб нима қиламиз? Ҳаммаси аниқ-ку! Уни бизга топширинг!

— Йўқ, айблов битта-биттадан қўйилади! — туриб олди бобом. — Хоҳласанг шу, бўлмаса…

— Майли, ўзига ёмон бўлади! — розилик билдирди жилд қўлтиқлаган жин.

Шунда жинлар орасидан қип-яланғоч жин сирғалиб чиқди-ю, бақира бошлади:

— У сўкинишда, бировларни ҳақоратлашда устаси фаранг! Уни менга берасизлар!

— Қўйсанг-чи, аҳмоқ! — уни уришиб ташлади жилд қўлтиқлаган жин. — Майдакашлик қилма! Унга қўйиладиган айблар шундоқ ҳам тиқилиб ётибди.

— Вей, — гапга аралашди бобом. — Қанча ҳақоратлар қилган бўлса, сўкинган бўлса, ишқилиб шунга ўхшаш гуноҳлари учун ҳаётлик даврида жавоб бериб улгурган. Бўладиганидан гапир!

— Биламан! — деди жинлар каттаси. — Бунақа олди-қочди гапларни кўп эшитганман. Ҳаммаси қуруқ гап. Қаранг, телефон орқали дугоналари билан гаплашиши, шу орада сўкинганлари, бировлар дилига озор берганининг ўзи тўрт йил, ўн бир ой, беш кун, олти соат-у, ўттиз олти дақиқага тўғри келади. Хўш, булар учун жавоб бериши керакми, керакми?

— Уят эмасми? — деди фариштам. — Ўзларинг Худонинг марҳаматидан маҳрумсан. Яна телефон симларига ўралашишни ким қўйибди сизларга?

Лекин жинлар унга қулоқ солмай, мен тарафга қарғишлар, жазавага тўла кулгиларни йўллай бошлашди. Бобом нимлаардир дер, бироқ овози шовқин-сурон остида қолиб кетарди.

Мен юзларимни беркитиб олганча фариштамнинг қанотлари остига биқиниб олдим.

Бир маҳал бобом бўйнидаги туморни ечди-да, баланд кўтариб қичқирди:

— Яратганнинг инояти ила мана шу неварагинамнинг енгил гуноҳлари ҳавога кўтарилиб кулга айлансин!

Жиннинг қўлидаги жилд бирдан ҳавога кўтарилиб, димоғимга куйган қоғозлар ҳиди киргандек бўлди.

Даст бошимни кўтариб атрофга боқдим. Не кўз билан кўрайки, жинлар олов ичида қочиб боришар, йўл-йўлакай бир-бирларини уриб-йиқитиб қочишарди.

— Йўқол-а, ифлослар! — деди фариштам сал енгил тортиб.

Биз сассиқ тутун орасидан ўтиб бирпасда ёруғликка чиқиб олдик.

— Хайрият, булардан ўтиб олдик! — дедим мен. — Буёғига тинч бўламизми?

— Йўқ, бу бошланиши. — жавоб қилди бобом. — Эҳтиёт бўл! Қўрқмасдан, баҳслашмасдан ва дуони унутмасдан боравер!

Биз осуда осмон бўйлаб тинчгина парвоз қилардим. Қанча баландликда эканимизни билмасдим-у, лекин ён веримиздан қушлар ҳам, самолётлар ҳам учиб ўтишмасди.

Мен ўзимни худди бир жойда муаллақ тургандек ҳис этардим. Шамол ҳам қарши эсмас, фақат гоҳи-гоҳида паға-паға булутлар ёнимиздан ўтиб қолар, фариштамнинг оловли қанотлари ғувиллаган товуш чиқарарди.

Шундагина пайқадимки, биз жуда катта тезликда учиб бораётган эканмиз.

Тез орада яна жинларнинг иккинчи гуруҳига дуч келдик. Бу гал жинлар шовқин солишмади, бизга ҳақоратлар ёғдиришмади. Ораларидан бири ажралиб чиқиб мени айблашга тушди.

— У жиноятчи! — дея сўз бошлади у. — Қамоқ остонасида турганда ҳам онасига ёлғон гапирган. Дугоналарига «эримга содиқман!» дея бонг урган. Ваҳоланки, унинг ўйнаши бўлган холос. Ўйнашни бошқаларга эр сифатида таништирган. У хиёнаткор, риёкор!..

Жиннинг менга қўяётган бу тахлит айблари бисёр эди. У бирма-бир гуноҳларимни санар, жавобини негадир талаб қилмасди.

— У шеър ёзган! — давом этди у. — Шеърдаги фикрлар ҳам ғирт ёлғондан иборат бўлишини биласанларми? Қани, барча гуноҳлари учун жавоб берсин! Ҳа, ғийбатчилиги учун ҳам алоҳида жавоб беради!

Фариштам парвозда давом этаркан, қичқирди:

— Овозингни ўчир, дўзах қолдиқлари! У одамлар ҳақида фақат яхши сўзларни айтиб яшаган! Хўш, менинг ғазабга тўлишимни истаяпсанми?

— Йўқ, йўқ! Уни олиб кетинг! Билиб қўйинг, барибир бу руҳ жазодан қочиб қутула олмайди!

Биз йўлимизда давом этдик. Орадан маълум вақт ўтиб фариштам мени огоҳлантирди:

— Буёқдагилари мушуксифат жинлар. Жуда ярамас улар! — тушунтирди фариштам.

— Улар нимани сўрашади?

— Ўшанда биласан. Ҳозир жим бўл!

Ҳа, бизни узун бўйинли, мушуксифат, қизиғи, яшил рангли жинлар қуршаб олишди. Барчаларининг қўлларида пичоқ, санчқилар. Бирлари озғин, бирлариаксинча ҳаддан зиёд семиз… Оғизларидан оққан сўлаклар кўрганнинг кўнглини айнитиши тайин эди.

— Бу маҳбуслик пайтида овқатини бошқаларга бермасдан, қийналганларни қўллаб-қувватламасдан умр кечирган! — деди жинлардан бири. — Умрида рўза тутмаган! Биз ҳар бир тутмаган рўза учун мана шу пичоқлар билан ичини ковлаб ташлашга мажбурмиз!..

— Бекорларни айтибсан! — бақириб берди бобом. — Буям тириклик пайтида кўпларга яхшилик қилган. Айниқса, болалигида жуда меҳрибон эди. Улғайгач, кексаларнинг оғирини енгил қилган. Рўза тутмаслигининг сабаби эса соғлиғига тўғри келмаган!..

— Ҳисобмас! Ҳисобмас! — бараварига қичқириб мен томон бостириб кела бошлашди жинлар. Лекин бобом яна бўйнидаги туморни қўлига олиб жинларни ҳайдаб солди.

Биз йўлимизда давом этдик.

Келгусида учраган жинлар дангасаликдан сўроққа тутишди. Ҳа, мен дангасалик менга тааллуқли эмас деб ҳисобларканман. Афсуски, керак бўлганда севимли ишимни ҳам йиғиштириб қўйиш одатим борлигини, диванга чўзилиб ётиб олишим муқаррарлигини эслатишганда лол қолдим.

Бу ҳам майли. Кейинги манзилдаги жинлар ўғирлик учун жазолашаркан. Улар мен тарафга сабзи, картошка, пиёз ирғитиб аъзойи баданимни момоталоқ қилиб ташлашди. Йўқ, булар оддий савзавотлар эмасди. Барчаларини қачонлардир омбордан ўғирлаб уйимга ташиганман. Ўшанда одамларнинг аҳволи бирмунча оғир эди. Қимматчилик юзага кела бошлаганди. Мен бўлсам, шундан фойдаланиб бировларнинг ризқини қийганман.

Булардан ўтиб олганимдан сўнг жинлар қоғоз, ёзув машинаси тасмаларига мени кўмиб юборишди. Нафасим бўғилиб, сал қурса, ер билан яксон бўлаёздим. Аммо нима қилай?.. Ўғирликни мен қилганман. Ўшанда дўконларда оқ қоғоз, ёзув машинаси тасмалари танқис эди. Ўзим ишлаётган корхона омборидан ўғирлаб сотганман…

Уятдан бўлганимча бўлдим. Нимадир деб ўзимни оқламоқчи бўлдим-у, бу гал ҳам бобом ва фариштам гапиришга қўйишмади. Улар мени навбатдаги зарбалардан асраб жинлар орасидан озодликка олиб чиқишди.

Биз шундан сўнг бир нечта жинлар тўдаси ёнида тўхтамасдан парвоз қилдик. Жинлар бу ишимиздан ғазабланиб нималардир дея қичқиришар, менга номаълум тилда сўкинаётганликларини англагандек бўлардим.

Қанча учдик, билмайман. Қаршимизда қора булутлар эмас, қоп-қора девор пайдо бўлди. Ҳаво ҳам бирдан совиб, нафас олишим оғирлашди.

— Буёқда кимлар бор? — сўрадим қўрқув аралаш.

— Ғуруринг учун жавоб берасан. — деди фариштам. — Буниси анча мушкул кечади. Бардам бўл!..

Олисда қора булутлар кўзга ташланди. Улар яқинлашиб келгани ҳамоно қаршимизда кўзлари бўриники каби ўткир, ёниқ, жаҳл отига минган жинлар ҳозир бўла бошлашди.

Қора булутлар ҳаммаёқни эгаллаб, зулмат кашф этди.

Жинларнинг шовқини шу қадар қўрқинчли эдики, гўё баланд тоғлардан пастга қараб харсанг тошлар ёғилаётгандек эди.

Биз кутилмаганда тор, кўк-қора рангли деворларидан қон сизилиб оқаётган йўлакка кириб қолдик. Ва биз томон ўша ерда кўрганим Шайтон чиқиб келди. У ҳануз келишган, чиройли, бироқ кўз қарашлари совуқ эди.

— Мана, Анна, ваъда берганимдек, биз яна учрашдик! — деди у совуққонлик билан. — Сен ярамас қиз мени камситдинг. Сен бечорага ёрдам қўлини чўзгандим. Мени рад этдинг. Энди сени қизим каби ээмас, бир умр қулликка маҳкум этилган чўри сифатида олиб кетаман.

— Сен уни нима учун суд қилмоқчисан? — сўради бобом шайтондан.

— Билмайсанми, руҳоний?.. Ғурури баландлиги учун суд қиламан.

— Ўзинг еттинчи осмондан ҳайдалиб, энди ундан ўч олмоқчимисан?

— Мен одамларнинг ғурурини ҳазм қила олмайман. Шу сабабли ҳам уларни суд қилишга ҳақлиман дея ҳисоблайман.

— Агар шундай бўлса, унда судда гувоҳлар ҳам иштирок этиши шарт. — деди бобом.

— Э, қуруқ гапларни гапириб нима қиласан, қария?.. Гувоҳ тайёр!.. Аннага қарши унинг ўзи гувоҳлик беради.

Шайтон қизил қўлқопли қўлини силкитганди, зулмат қўйнидан жинлар чиқиб келишди. Улардан бири бошида калта юбка, кўйлаги ёқаларидан сийналарини намойиш этган бир сулувни кўтариб келди.

Мен шундагина англадим. Ахир, бу менинг ўзим-ку!.. Фақат бу қўғирчоқ кўринишида. Юзлари, қомати, кўзлари, хуллас, менинг қиёфам!..

Шу қўғирчоқ шаклидаги сулув беихтиёр менинг овозимда сўз бошлади:

— Тушунмадим! Нега энди ота-онанинг фикри, хоҳиши билан иш тутишим керак экан? Аллақачон ўн олти ёшга етган бўлсам!.. Яхши-ёмоннни ўзим ҳам фарқлай оламан! Уларнинг барчаси эски одамлар. Мияларида фақат иш, оила тушунчаси муҳрланиб қолган. Улар билан ниманиям гаплашиш мумкин, ахир?..

Мен ўзимни тутиб тура олмадим. Кулиб юбордим.

— Кўрдингми, Шайтон, — деди бобом. — бугун Анянинг ўзи ёшлиги устидан кулаяпти. Демак, айбловларинг унчалик ҳам асосли эмасга ўхшайди. Сен майдалашаяпсан холос.

— У пайтларда ўз устидан кулишни билмасди. — жавоб қайтарди шайтон. — Лекин давом этамиз. Биласан, одам етти ёшидан бошлаб ўз гуноҳлари учун жавоб беради.

Ва шайтон яна бир бор қўл силтади. Мен янада ёши улуғроқ, дидсиз кийинган бир аёлга айландим.

Энди қўғирчоқ шаклидаги қиёфадошим олис-олисларга ўйчан боқар, нигоҳларидан фақат ўзини севиши, ўзини ҳақ дея билиши яққол сезилиб турарди.

Қиёфадошим Анна тилга кирди. Унинг ҳар бир гапи менга жуда таниш эди. Ва ҳар бир жумласини тан олишга тайёр турардим.

Ниҳоят у жим бўлди.

— Хўш, бу гапларга сенинг фикринг қандай? — секин сўради мендан фариштам. — Сен ҳеч нарсани тушунмайсан. Жиннинг бошидаги қиёфанг ғуруринг қандайлигини яққол кўрсатиб қўйди.

Мен фариштамга назар ташладим. Юзлари тунд, бошлари эгик эди…

Қизиқ, бу ерда одамни айблаш учун нимани эшитишди? Нега ҳар бир гапни жиддий қабул қилиб қайғуга ботишди?..

Шунда биз турган йўлак деворлари тобора бизни қисиб келаётгандек туюлди. Беихтиёр аъзойи баданим музлаб бораётганини ҳис этдим. Сўнгра кимнингдир оғир панжаси бўйнимга чирмашиб, фариштам қанотлари остидан нари тортиб кетди. Мен бақириб уларни ёрдамга чақирмоқчи бўлдим. Афсуски, овозим ўзимга бўйсунмади.

(давоми бор)

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot ЎЛИМДАН КЕЙИНГИ ҲАЁТ, Мистика dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 294 | Qo'shdi: ЎЛИМДАН КЕЙИНГИ ҲАЁТ, мистика | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz