1. Ўлик денгизга бу ном таркибида минераллар кўплиги сабабли берилган. Шу сабабли бу денгизда балиқ, ўсимлик, йирик жонзотлар яшамайди. Биологлар ўлик денгизда бактерияларгина борлигини аниқлашган.
2. Аслида ўлик денгиз кўл ҳисобланади. У Исроил ва Иордания чегарасидан оқиб ўтган.
3. Ўлик денгиз ҳақида бизнинг эрага қадар бўлган даврлардаёқ тарихчилар, географлар кўп бор фикр юритган. Масалан, Страбон ўз битикларида ўлик денгизни «Сирбонида кўли» деб атаган.
4. Башоратчиларнинг айтишича, бир кун келадики, ўлик денгиз суви ичса бўладиган ҳолатга келади. Фақат ортидан қиёмат кунини бошлаб келаркан.
5. Ўлик денгиз таркибида туз миқдори юқори бўлгани боис одам чўмилса ҳам ҳеч қачон чўкиб кетмайди. Сувда чалқанча ётганча китоб ўқиса ҳам бўлади.
6. Ўлик денгиз суви артроз, артрит ва подаграга йўлиққанлар учун жуда фойдали экан. Минераллар эса косметик маҳсулотлар ишлаб чиқаришда қўл келади.
7. Ўлик денгизнинг сувини ичган одам ё кучли заҳарланиши мумкин ёки буйраклар ишдан чиқади.
8. Ўлик денгиз суви кун ботиш палласида сиёҳ рангига киради.
9. Ўлик денгиз суви йилдан йилга камайиб бормоқда. Олимларнинг тахминича, агар ҳозирдан чора кўрилмаса, орадан 50 йил ўтгач, ўлик денгиздан асар ҳам қолмас экан.
10. Ўлик денгизни сув билан аслида Иордан дарёси таъминлайди. Лекин ҳозирги вақтда дарё суви саноат ва қишлоқ хўжалик мақсадларига ишлатилмоқда. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|