1. Ўлик денгиз деган номга бу денгиз таркибида минераллар ҳаддан зиёд кўплиги боис эга чиққан.
2. Минераллар кўп бўлгани боис ўлик денгизда на балиқ, на йирик сув жонивори, на ўсимлик бор. Фақат айрим бактерияларгина яшайди.
3. Ўлик денгиз Иордания ва Исроил ўртасидан оқиб ўтган бўлиб, аслида кўл ҳажмига тенг.
4. Насронийларнинг улуғ китоби «Библия»да қайд этилишича, бир кун келиб ўлик денгиз суви ичса бўладиган даражага етармиш. Аммо ҳали-ҳануз бу мўъжиза юз берганича йўқ. Яна айтишганки, агар ўлик денгиз суви ичса бўладиган ҳолга келса, ўша куни Қиёмат Қойим юз бераркан.
5. Ўлик денгиз суви таркибида туз миқдори ҳам кўп. Шу нарса одамнинг денгизга чўкмаслигини таъминлайди.
6. Ўлик денгизнинг суви артроз, артрит ва подагра хасталикларини даволашда муҳим аҳамият касб этади.
7. Ўлик денгиз сувини билмасдан ичиб қўйсангиз, буйраклар ишдан чиқди деяверинг.
8. Ўлик денгиз суви Қуёш ботар маҳали сиёҳрангга киради.
9. Ўлик денгизга сув Иордан дарёсидан қуйилади.
10. Бу денгизга айримлар балиқ ташлаб ҳам кўрган. Улар балиқни ташласак, тайёр тузланган ҳолда чиқариб оламиз деб ўйлашган. Аммо балиқ ўлим топган. Ўзбошимча эркаклар эса катта миқдордаги жаримага тортилган.