Дастурлашни билган ҳар қандай киши, лоақал бир марта бўлса-да, хакерликка ҳам қизиқиб кўрса керак.
Лекин хакерликда айбланаётган Новосибирск давлат аграр университети ходими у ерда бирор дастурчи ёки профессор эмас, балки… оддийгина қоровул бўлиб ишлайди. Ҳа, 31 ёшли қўриқчи зиёнкор дастурлар ёрдамида ўйин платформалари фойдаланувчиларининг логин ва паролларини ўғирлашда айбланмоқда.
Новосибирск шаҳри Октябрь тумани судида кўрилаётган жиноят ишининг айбловига кўра, қоровул Steam, Rockstar Games, Electronic Arts ва бошқа сервислар фойдаланувчиларининг аккаунтлари учун логин ва паролларни танлаб берувчи дастурларни университет биносида ўз компьютерига юклаб олган. Кейин эса логин-паролларни ўғирлаб, уларни сотувга қўйган.
Бузиб кирилган аккаунтларнинг сони аниқ эмас, аммо 2018 йилнинг июнидан то 2019 йилнинг январига қадар қўриқчининг банк ҳисобига уч марта, умумий миқдорда 1,7 минг рубль миқдорида пул тушган, сўнг хакер уларни банк картасига ўтказиб олган.
Қоровулни IP-манзили асосида Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) ходимлари ушлашган. Суд ҳужжатларига кўра, унга РФ жиноят кодексининг 273-моддаси 2-бандида кўзда тутилган – зиёнкор компьютер дастурларидан фойдаланиш айби қўйилган ва у ўз айбини тўлиғича бўйнига олган. Ҳозирда суд мазкур ҳолат бўйича иш олиб бормоқда, ҳали ҳукм ўқилгани йўқ. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|