Россиянинг шимолий пойтахти ҳисобланмиш Санкт-Петербургдаги Октябр туман жиноят суди питерлик тарихчи олим, ўйнаши ва аспиранткаси Анастасия Ещенкони ваҳшиёна ўлдириб, тана қисмларини дарёга оқизган 63 ёшли Олег Соколов ишини кўриб чиқа бошлади. Судга марҳуманинг яқинлари келишмади. Адвокатларнинг айтишича, улар Соколовни кўришга кўзи йўқлигини, у билан бир хонада туришдан жирканишларини баён қилишибди.
Прокурор эса Соколов ўйнашини қандай ўлдиргани ҳақида йиғилганларга батафсил сўзлаб берди.
$IMAGE2$
У айтдики, Соколов олдин ухлаб ётган Анастасиянинг бош қисмига қарата ўқ узган. Кейин бошини икки кафти орасига олган ҳолда бўйин томирини бир зарб билан узиб ташлаган. Бу билан ҳам тўхтамаган. Қараганки, Настя ҳали ўлмабди. Бош қисмига яна уч маротаба ўқ узган. Шундан кейингина қўлига арра, болта, иккита ошпичоқ олиб, мурдани бўлаклаб чиққан. Оёқ ва қўлларининг бир қисмини Мойка дарёсига оқизишга улгурган. Қолган қисмларини оқизиб улгурмаган. Полициячилар қўлга олган. Мурданинг тана қисми ва бошини квартира ичкарисига беркитиб ташлаган.
Даҳшатлиси, прокурор шу гапларни йиғилганларга сўзлаб бериши жараёнида «домла» Соколов гўё бу гаплар, айбловлар унга тегишли эмасдек, қўлидаги газетани кўздан кечириш билан банд бўлибди. Қандай даҳшат!
Кейинги суд мажлиси шу йил 22 июн кунига белгиланди.
Эслатиб ўтамиз бу хақида кино хам тсврга олинган эди.
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|