TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
01. 41. Активистлардан бири Омонбол Бобоқулов Қирғизистон собиқ президенти Олмосбек Отамбоев тарафдорларини ҳужумлардан чўчимасликка чақирди.
01. 48. Беш-Кунгей қишлоғида аҳоли вакиллари йиғила бошлагани ҳақида интернетда маълумот тарқатилди. Аммо улар не ниятда йиғилиши ҳақида хабар берилмаган.
01. 54. Осиё Сасикбоева исмли активист «Facebook»даги саҳифасида «Ота макон» партияси чақириқларини эълон қилди. Партия аъзолари ҳукумат раҳбарларидан собиқ президентни қўлга олиш операцияси доирасидаги ҳужумлар тўхтатилишини талаб қилган ва уларни тинчлик йўли билан муаммоларни ҳал этишга чақирган.
01. 56. Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, маҳаллий вақт билан соат 01. 50 да Қўй-Тошдаги қуролли тўқнашувлар оқибатида яраланганлар сони 43 кишига етган.
02. 14. Қўй-Тош қишлоғи яқинида жойлашган «Уч Эмчак» қишлоғига қайрилишда оломон туриб олиб, милиция ходимларини Қўй-Тошга ўтказишмаяпти. Худди ўша ерда бир мингга яқин милиционерлар туриб қолган. Ҳукумат вакиллари Отамбоев тарафдорлари билан музокаралар ташкил этишга уринмоқда. Улардан Олмосбек Отамбоевнинг резиденцияси ичкарисида асирга олинган махсус хизмат ташкилоти ходимларини озод қилишни сўрамоқда.
02. 30. Олмосбек Отамбоевнинг тарафдорлари ҳукумат вакилларига ультиматум қўйишди. Улар айтишдики, агар милиция ходимлари қишлоқни тарк этса, ичкарида асирга олинган махсус хизмат ташкилоти аскарлари озод этилади.
02. 47. Олмосбек Отамбоевнинг тарафдорларидан бири Равшан Жиянбеков ҳукумат раҳбарларини хотиржамликка чақирди ва асирдаги аскарлар албатта қўйиб юборилишини айтди. Шу билан бирга Отамбоев ҳозир ўз уйи ичкарисида эканини ҳам гапириб ўтди.
02. 55. Отамбоевнинг уйига уюштирилган ҳужумлардан сўнг ичкарида олти нафар аскар асирга олинган. Собиқ президентнинг яна бир тарафдори Асал Қодуранова айтдики, маҳаллий аҳоли вакиллари қачонки чироқ ёқиб берилса, телефон ва интернет алоқаси йўлга қўйилса, асирдаги махсус хизмат ташкилоти ходимлари қўйиб юборилишини баён қилган.
03. 00. Милиция ходимлари, махсус хизмат ташкилоти аскарларининг барчаси Қўй-Тошни тарк этди. Ҳукумат вакиллари ва Отамбоев тарафдорлари ўртасидаги музокаралар иш бермади. Асирдаги аскарлар эрталабга қадар қолдирилди.