TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Омскда яшовчи исми-шарифи маълум қилинмаган 35 ёшли эркак 8 яшар ўгай ўғлини 9-10 соатлаб гречканинг устида тиззалаб ўтиришга мажбур этган. Бу калтаклаганларидан ташқари қўлланган «жазо» усули эди. Бола қўрқарди. Ўгай отанинг талабларини адо этишга мажбур эди. Онаси ўгай отанинг бу шафқатсизликлари, маразликларига парво ҳам қилмасди. Эркак эса буларнинг ҳаммасини ўгай ўғли уйга мактабдан кеч келиши натижаси дея баҳоларди. Оқибати шундай бўлдики, болакай кунларнинг бирида йўлини топиб уйдан қочди ва тўғри касалхонага борди. Негаки, тиззалари чидаб бўлмас даражада оғрирди. Шу кунга қадар зўрға чидаб келганди.
Врачлар жарроҳлик амалиёти ёрдамида боланинг тиззасига сингиб кетган гречка донларини олиб ташлашди. Ўгай ота эса полициячилар томонидан қўлга олинган. Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Дарвоқе, боланинг 27 ёшли бепарво ва меҳрсиз онаси ҳам қонун олдида жавоб беради. Жабрланувчини кейинчалик болалар уйига жойлаштиришса керак.