Seshanba, 31.12.2024, 02:21
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 4
Mehmon: 4
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » Aprel » 15 » Ўгай онасидан ранжиган қиз хаёллари: «Ўгай, барибир, ўгай экан…»

09:46
Ўгай онасидан ранжиган қиз хаёллари: «Ўгай, барибир, ўгай экан…»
«Ҳеч кимнинг онаси ўлмасин экан. Етимлик азобидан бўлак азоб йўқ дунёда. Ўгай, барибир, ўгайлигини қиларкан. Болалигимни эсласам, юрагим оғрийди. Ўгай онам берган азоблар синглим иккимизни эрта улғайтирди-я. Отам бизни ўгай онага хўрлатиб қўйди. Иккимиз ҳам қўлимиз косов, сочи супурги бўлиб ўсдик. Мана, энди синглим турмушга чиқяпти. Ўгай онам эса қуда томонга уни роса ёмонлабди. Кечалари уйга келмайди, деб айтибди. Бу гапни эшитган синглим йиғлади. Гарчи турмушга чиққанимга уч йил бўлган бўлса-да, ўгай онамнинг гаплари ёлғонлигини биламан. Нега у бундай қиляпти? Нима учун синглимнинг бахтига тўғаноқ бўляпти? Хуллас, тушунмайман. Тағин «Кўнглимда ғаразли ният йўқ. Мен ҳозир ўзгарганман», дейди. Баъзан чиндан ҳам яхши томонга ўзгарган бўлса-я, деб ўйлаб қоламан. Бироқ қилаётган ишлари аксини кўрсатади. Менинг ҳам уйимга келиб, қайнонамга: «Ҳа, бизнинг арзандамизни тарбиялаб, анча эпақага келтириб қўйибсиз. Бинойидай рўзғор тутишни ўрганибди. Жиловини бўшатманг!» дейди. Ҳалиям қайнонам инсоф-диёнатли аёл, унинг бу гапларига парво қилмайди. Айтганларига кўз юмиб кетаверади. Бу ҳам майли-я! Ҳар доим бизга боқиб катта қилганини миннат қилаверади. Бироқ ўйлаб қоламан. У бизни улғайтириб нима қилди? Киримизни ювган бўлмаса, аксинча, унинг кир-чирларини ҳам синглим иккимиз ювардик. Қозон-товоқ, супур-сидир ҳам бизнинг бўйнимизда эди. Агар шу ишларни қилмасак, калтакдан кўз очолмасдик. Синглимни эса қоронғи хонага қамаб қўярди. Чунки унинг қоронғиликдан қўрқишини биларди-да! Ўгай онамнинг берган азоблари оқибатида синглим қандли диабет хасталигини орттириб олди. Куёв синглимни қаттиқ севар экан, шу хасталигига қарамай, унга уйланмоқчи. Ўгай онам тарқатаётган ҳеч бир гап-сўзларга эътибор қилмаяпти. Шунисига ҳам шукр! Фақат бир нарсага тушунмайман, ўгай онам доим биз иккимиздан қутулишни истарди. Нега энди бу орзусига етай деб турганда, синглимнинг бахтини қайтармоқчи? Бу илоннинг ёғини ялаган хотиннинг табиатини тушуниш мушкул. Шунча гуноҳ билан қандай яшайди, ҳайронман? Нима бўлган тақдирда ҳам, энди куёв томон бу айбловдан кейин тўйни қайтармасин-да!»

* * *

«Тақдир тақозоси билан хотини оламдан ўтган эркакка турмушга чиқдим. У биринчи оиласи билан жуда бахтли умр кечирган. Бироқ ажал келса, унинг болалари борми-йўқми, сўраб ўтирмас экан. Қизлари ҳали жуда ёш эди. Отам савоб ҳақида ўйлаб, кўнглимга ҳам қарамай узатди. Унинг сўзларидан аввал ҳеч нарсани англамадим. Кейин билсам, ўша хотини ўлган эркак бизга узоқроқ қариндош бўларкан. Унинг опа-сингиллари мени сўраб келишибди. Отам уларнинг юзидан ўтолмаганини айтди. Бу гапларни эшитиб, шу қадар ҳайратда эдимки, отамнинг кейинги гаплари асло қулоғимга кирмади. Мендан сўроқсиз наҳот тақдиримни ҳал қилиб қўя қолишган бўлишса-я? Ахир мен ҳам одамман-ку! Нега кўнглимни сўрашмади? Бошқа қизларга ўхшаб оқ кўйлак кийишга ҳақим бор, деб ўйлардим. Бироқ шуни англадимки, ҳаётда ҳамма орзуларимиз ҳам ушалавермас экан. Менга бундай орзулар армон бўлиб қолди. Отамнинг раъйи, онамнинг илтимоси деб шунга кўндим. Бошқа иложим ҳам йўқ эди. Акс ҳолда қаҳри қаттиқ отамнинг ғазабига учрардим. Онажоним унинг раъйига қарши чиқолмасди. Гарчи кўнглида бошқа ниятлари бўлса-да, менга етим боқиш катта савоблиги ҳақида узоқ гапирди. Бу гапларнинг кераги йўқ эди. Чунки мен ҳукм янграгандаёқ тақдиримга тан бериб улгургандим. Катталар хато қилмайди, деб уларнинг раъйини қайтармадим. Бироқ аламзадалик кўнглимни тарк этмади. Севганимга эришолмаганим ажрини мана шу икки етим қиздан олиб яшадим. Эримнинг болаларини ўзимники деб билолмадим. Уларга оналик қилолмадим. Бирин-кетин ўзимнинг ҳам икки фарзандим дунёга келди. Ўз болаларимга яхши гапириб, ўгай қизларимнинг дилини оғритардим. Улар кўнгли ўксиб улғайганини биламан. Бунинг учун баъзан виждоним қийналади. Эримнинг тўнғич қизи келин бўлиб келганимда ақлини таниган эди. Ўз болаларимга кўрсатадиган меҳрим унга тегиб кетарди. Ҳар ишимдан иллат истайдиган қиз мен билан ўн беш йил тортишиб яшади. Отасини уйлангани учун кечирмади. Опаси ўгай кўрса ҳам, синглиси ўз онасидай меҳр беради менга. Ҳар ишимдан ҳикмат излайди бечора. Каттаси қудаларимни менга қарши қайраб қўйди. Улар мени кўрса, орқасини ўгириб кетадиган бўлди ва мен билан, умуман, борди-келдини йиғиштиришди. Билганларини қилишсин, уларга кўзим учиб тургани йўқ. Уларнинг оёғини остонадан қирқиш учун шундай қилдим. Каттасини шу уйга кириб-чиқмайдиган қилишим керак. Кичкинасини эса шу уйда олиб қолиб, бир умр ўз хизматимни қилдираман. Мен шу сағирларни деб орзу-ҳавасли тўй кўрмадим. Нега энди улар кўриши керак? Бу ахир адолатдан эмас! Мен тирик эканман, кенжа қизнинг ўз суйганига тегишига йўл қўймайман. Барибир, етим ўстириб, раҳмат эшитганим йўқ».

* * *

«Мен ота-она қўлида ўсган қизни келин қилиш ниятида эдим, етимни эмас. Куни кеча келин боланинг қанд касали борлигини эшитгандим. Бугун эса бу гап. Унинг яна қандай ҳунарлари бор? Шунча яхшилик қилиб, онасининг ўрнида она бўлиб улғайтирган аёлнинг яхшилигини билмаган менинг яхшилигимни биладими? Бечора аёлнинг ўгай бўлиб дили хун: «Бу қизларнинг ёнида ўз фарзандларимни эркалайдиган бўлсам, уларнинг назарида гўё ўгайлигимни кўрсатаётгандай эдим. Шунинг учун туққан болаларимни бағримга босгани қўрқардим. Қизларнинг кўнглига қарайман, деб ўзимникиларнинг кўнглини унутдим. Эримнинг биринчи хотинидан қолган болаларининг кўнглида меҳр уруғини экаман, деб ҳаловатимни йўқотдим. Қизларга қанча меҳр бермай, бари беҳуда эди. Уринишларим бесамар кетганидан бугун афсус чекаман. Йиллар давомида менга душманлик кайфиятида ўсган фарзандларимга ўтирсам ўпоқман, турсам сўпоқман. Уларга нима қилсам кам. Тўнғичи кўз очирмайди, қудажон. Синглисини узатаётганимдаям менга муносабати ўзгарган эмас. Сарпосига ўзимга раво кўрмаган энг сара либослардан қўйсам ҳам «Агар онам тирик бўлганида синглим сепи камбағал келин бўлиб бу уйдан чиқиб кетмасди», дегани-деган. Бу гаплар, албатта, кўнглимга оғир ботарди, бироқ шундай бўлса-да индамадим. Бир кун ўзига келар, деб ўйлардим. Ахир ҳамма ҳам, барибир, бир кун улғаяди-ку, ҳамма ҳам хатоларини тушунади-ку, тўғрими? Мен ҳам шу кунга қадар яхшиликка ишониб яшадим, аммо чучварани хом санаган эканман. Бу қизлар менга муносабатини асло ўзгартирмайди. Шунинг учун гапларимга қулоқ солмай, иккинчиси кечалари уйга келмасди», деди. Ҳалиям кеч эмас, тўйни қайтараман! Менга бундай келиннинг кераги йўқ! Мен ҳам одамларга ўхшаб орзу-ҳавасли жойдан келин қилишни истайман. Ўғлим бекорларни айтибди. Ҳозир унинг кўзига ҳеч нарса кўринмаяпти. Кейин жуда афсус қилади. Мен унинг афсус чекишига йўл қўймайман! Мен тирик эканман, бу тўй бўлмайди!»

* * *

Баъзан виждонимизни унутиб қўямиз. Ўз мақсадларимиз йўлида бошқаларнинг қисмати билан ўйнашамиз. Ахир тақдир ўйинчоқ эмас, наҳотки бугун қилаётганимиз эртага ўзимизга қайтишидан қўрқмасак? Шунчалар шафқатсиз бўлиб кетишга улгурдикми? Наҳот бировга кўнгил қўйиб, меҳр беришга ярамасак.

Сиз юқорида уч тақдир эгасининг кўнглидан кечган гапларни ўқидингиз. Хулоса чиқариш ўзингизга ҳавола. Қуйида шу воқеаларга асос бўлган ўгай онанинг кейинги тақдири ҳақида ўқишингиз мумкин:

Кўчамизда қирққа кирган бир қиз бор. Ҳали ҳам ҳусни қайтмаган. Ўгай онаси унинг бахтини қайтарган, дейишади. Бугун ўгай она тўшакка михланган. Шу қиз унга ўз онасидай қарайди. Вақтида эса у қизига кун бермаган. Энг ёмони, ўгай она ўша кунларни эслаб, қизнинг олдида виждони қийналади. Шунинг учун ҳам ўлиб ўлолмайди. Начора у ўзига шундай кунни ўзи раво кўрган. Ҳар ким экканини ўради. Шундай эмасми?

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 273 | Qo'shdi: #xabarlar, #uznews, #ahborot, #Yangiliklar, #newsuz, #Yangilik, #habarlar, #новости, #news | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz