Вилоят халқ таълими бошқармаси 2019 йилнинг 2 декабрь куни ижтимоий тармоқларда тарқатилган Сурхондарё вилояти, Музработ туманидаги 7-сонли умумий ўрта таълим мактаби 10-"Б”синф раҳбари Юсупов Алишер ўқувчиларни аямасдан калтаклагани юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.
Видеолавҳада келтирилган ҳолатлар вилоят ҳокимлиги, Музработ тумани ҳокимлиги ва туман халқ таълими бўлими ходимлари томонидан ўрганилди. Ўрганиш жараёнида ҳақиқатдан хам 2019 йилнинг 18 ноябрь куни Музработ туманидаги 7-сонли умумий ўрта таълим мактаби 10-"Б” синфида ушбу ҳолат бўлиб ўтганлигианиқланди. Шунингдек ўрганиш давомида мактабнинг 10-"Б” синф ўқувчилари синф раҳбари А.Юсупов томонидан 16 ноябрь, яъни шанба куни сўроқсиз дарс қолдирганликлари учун изоҳ сўралиб, танбеҳ берилаётган ҳолат ўқувчи томонидан уяли телефон орқали тасвирга олинган ва ўқувчиларнинг ўзлари томонидан telegram ижтимоий тармоғига тарқатилганлиги аниқланди.
10-"Б” синф ўқувчиси Ж.Р ўз тушунтириш хати орқали ҳақиқатдан ҳам шанба куни дарс машғулотига келмаганлиги, сўроқсиз дарс қолдирганлиги ва синф раҳбарига нисбатан ҳурматсизлик қилгани оқибатида синф раҳбари уни бир икки тарсаки урганлигини маълум қилди.
10-"Б” синф раҳбари А.Юсупов ҳақиқатдан ҳам шу куни ўқувчилар тарбиясини ўйлаган ҳолда ўқувчиларга нисбатан қаттиққўлликни ошириб юборганлигини тан олди ва ушбу қилган ишидан пушаймон эканлигини билдирди.
Ушбу ҳолат юзасидан ўқувчининг ота-онаси билан ўтказилган суҳбат жараёнида ўқитувчининг ўғлига нисбатан қилган муносабати, қаттиққўллиги юзасидан ҳеч қандай эътирози йўқлигини билдирди. Мактабда ушбу масала бўйича йиғилиш ўтказилиб, мактаб директори томонидан ўқитувчи А.Юсупов ўз вазифаси мажбуриятларига маъсулятсизлик билан қараганлиги ва мактаб ички тартиб қоидаларини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддаси, 1-банди, 1-қисмига асосан "Хайфсан” интизомий жазоси қўлланилганлиги ва синф раҳбари лавозимидан озод этилганлигини маълум қиламиз. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|