— Ҳаёт синовлардан иборат. Бошимизга тушган кўргиликлар ортидаги нурли кунлардан умидвор бўлиб, яшашда давом этамиз. Сиқиламиз, куйинамиз, ғам чекамиз… Хуллас, барчаси жуда мушкулдай туюлади.
Мен гарчи шу ҳақиқатларни билсам ҳам тушкунликдан чиқиб кета олмаяпман. Сабаби, ёнимдаги умр йўлдошим бунга йўл бермайди. Чунки… У ҳеч ишлашни истамайди. Бу гапимни таниш-билишларга айтсам ишонмайди. Лекин эрим бугун чиндан ҳам ишлашни, пул топишни, оиласини таъминлашни умуман хоҳламайди! Турмушимизнинг илк йиллари эримга бўлган муҳаббатим унинг бу одатларини кўра олишимга имкон бермаган эди. Лекин кейин… Фарзандларимиз бирин-кетин дунёга келгач, жанжалларимиз кўпая бошлади.
— Бундай ётаверишдан ҳеч чарчамайсизми? Ахир болаларни ўйламайсизми?! — дея жон куйдириб гапирардим мен. — Болалар катта бўлиб қолишди, ҳеч бўлмаса улардан уялинг!
— Сенга нима етмаяпти, яшаб юрибмиз-ку бинойидек! — бақиришга тушади эрим. — Қорнимиз тўқ, эгнимиз бут!
— Одам боласи фақат қорнини тўйдириш учун яшамайди-ку! Гапирсам, мени ношукр аёлларга қиёслайсиз. Ваҳоланки, уйимиз томидан ёғинли кунлари чакки ўтишию ҳали газ, ҳали сувни узиб кетишлари жонимга тегди. Эгнимдаги кийимни кўряпсизми, ҳалигача онам сарпомда қилган кўйлакларда юраман, ахир!
— Пул деб қонимни ичасан, ҳозир бориб бир дунё пулни кимдандир ўмараман-да, бошингдан сочаман!
Ҳа, эрим ўғри! Ва у ўғри эканини тан олади. Не ажабки, йиллар давомида биз ҳаром луқма билан болаларимизни боқяпмиз. Очиғини айтсам, олдинлари эрим қаердандир ўмариб келган пулларига унча аҳамият бермай ишлатаверардим. Лекин кейинги вақтларда болаларнинг луқмасига ҳаром аралашиши қанчалар ёмон оқибатларга олиб келишини китоблардан ўқиб, маърузалардан эшитиб юрагим сиқиляпти. Бечора фарзандларим ҳам оиладаги етишмовчилик, жанжаллардан тўйиб кетишган. Мана шунақанги етишмовчиликлар ҳам эр-хотин муносабатларига яхшигина путур етказаркан. Эрим билан орамиз жуда ёмон. Кундан-кунга ундан совиб, кўрарга кўзим қолмаяпти. Эримнинг ишлаши, оиладаги масъулиятини ҳис қилиши учун нима қилишим керак?! Ота-онасига айтай десам, у ёш бола бўлмаса, уриб-сўкиб тарбиялашнинг иложи йўқ. Қолаверса, қайнотам бир неча марта юрак хуружига учрагани учун муаммолар ҳақида айтолмайман ҳам. Опа-сингилларининг эса эримга умуман гапи ўтмайди. Уни тушунишга уриниб, дилдан гаплашишга жуда кўп бора ҳаракат қилдим. Афсуски, эрим дилдан гаплашишни ҳам истамайди. «Нималар деяпсан ўзингча?» деб ўрнидан туриб кетади. Билмадим, қандайдир ҳеч нарсага қизиқиши йўқдай, ҳаётдан совигандай, назаримда. Мен эса келажагимиз чиройли бўлишини, олдимизга катта мақсадлар қўйиб, кўп нарсаларга эришишимизни истайман.
— Фақат ухлаш билан умрингиз ўтяпти, ўзингиз бир ўйланг, шу ҳам ҳаётми? — дейман гоҳида жаҳлим чиқиб.
— Ҳамма шундай яшаб, шундай ўлади! — дейди эрим телевизор кўриш учун креслога ўрнашаркан. — Фақат сен кинолардагидай алламбало ҳаётни истайсан. Мени ҳам, ўзингни ҳам шу аҳмоқона орзуларинг ортидан эргаштириб қийнайверасан!
Чиндан ҳам, бу ҳаётда энг кераги сени дилдан тушуна оладиган инсонни учратиш экан. Ўғри эримнинг хурмача қилиқлари, танбаллиги мени жонимдан тўйдирди. У эса ўз айблари ҳақида ўйлашни ҳам хоҳламай, менинг одатий аёллар истаган табиий ҳаёт тарзимни эртакнамо хаёл деб ҳисоблайди. Менга психолог ёрдами керакми ёки тажрибали инсонлар маслаҳатими, билмайман. Оилавий психологга борай дердим-у, аммо бир сўм пул топмайдиган эрим учун бундай психологлар хизмати ҳам «каттагина ўғрилик». Эҳтимол, қисматимга ўғри эркак билан бир умр яшаш ва сиқилавериб, қон қақшаб бу дунёни тарк этиш ёзилгандир. Ҳар сафар изтироблар исканжасида қолиб кетганимда, энг катта бойлигим — фарзандларим ва саломатлигим ҳақида ўйлаб шукр қиламан. Аммо юқорида айтганимдай, еяётган ҳар луқмамиз жавоби дилимни хуфтон қилади… Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|