TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Қўқонда «рекэт»чилар таксичилардан «улуш» талаб қилмоқда…
Яқинда шу ҳақдаги видеоролик интернет сайтларга тарқалди. Маълум бўлишича, Қўқон шаҳридаги бозор рўпарасида жойлашган таксилар тўхташ жойига номаълум кимсалар эгалик қиларкан. Улар қонуний тарзда фаолият юритувчи такси ҳайдовчиларидан 5 минг сўмдан «улуш» талаб қилишаркан.
— Бу кимсалар биринчи кун пайдо бўлгани йўқ, — дейди такси ҳайдовчиларидан бири. — Камида икки йилдан бери шу атрофда ўралашиб юришади. Ҳар бир қонуний равишда таксичилик қиладиган ҳайдовчидан 5 минг сўмдан пул талаб қилишади. Бермасангиз, йўловчи олишга қўйишмайди. Олган пули учун бизга чек ҳам беришмайди. Кўксига бейжик ҳам тақмаган. Худо билади улар қаердан пайдо бўлишган. Яқинда жонимга тегиб шаҳар ҳокимиятидагиларга арз қилдим. Ҳеч қандай ҳаракат содир этишмади. Шундан кейин тушундимки, рекэтчиларнинг ортида маҳаллий раҳбарлар турибди. Акс ҳолда бу кимсалар қўрслик қила олмаган бўларди. Биз кун давомида уларга 40-50 минг сўмдан пул беришга мажбур бўляпмиз. Агар биздан — қонуний равишда фаолият юритаётган таксичилардан 5 минг сўм олса, ноқонуний таксичилик қиладиганлардан икки-уч баробар кўп пул олиши тайин. Ваҳоланки, Қўқондаги бу бозор шаҳар ҳокимиятига қарашли. Мен уларнинг бехабарлигига сира ишонмаган бўлардим. Мен бозор ҳудудига яқинлашмайдиган бўлдим…
Қўқон шаҳар ички ишлар бўлими вакили айтдики, бу ҳақда биринчи марта эшитиб туриши экан. Қўқон шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати маълум қилишича, ҳозирги пайтда ҳокимият ва ички ишлар ходимлари ўзаро ҳамкорликда шу муаммо билан шуғуллана бошлабди.