TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Қўқонда автобус ағдарилиши оқибатида 10 киши жароҳатланди
Қўқонда салонида 20 киши бўлган автобус юк автомобили билан тўқнашиб, ағдарилиши оқибатида 10 киши жароҳатланди.
ИИВ Тергов департаменти матбуот хизматининг хабар беришича, воқеа 27 декабрь куни соат тахминан 08:30 да Қўқон шаҳридаги Мовароуннаҳр ва Истиқлол кўчалари кесишмасида содир бўлган. Isuzu автобуси «Газ 52» юк автомашинаси билан тўқнашган ва оқибатда автобус ағдарилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ичида 20 нафар йўловчи бўлган, улардан 10 нафари тиббий ёрдам олиш учун мурожаат қилган, қурбонлар йўқ.
Қайд этилишича, ҳодиса содир бўлган жойда тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, Йўл-транспорт ҳодисаси сабаблари аниқланмоқда.
Аввалроқ Фарғонада Nexia автобус билан тўқнашиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.