Американинг Жоржия штатида яшовчи 57 ёшли Женнифер Ходж даҳшатдан ўлаёзди. Эрталаб туриб қараса, автомат фотокамера кечаси янги суратни ҳавола этган экан. Суратни синчиклаб кузата бошлади ва кутилмаганда оҳ тортиб юборди. Йўқ, аввалига қўрқди. Ҳатто, қимирлашга-да ўзида куч топа олмади. Лекин сал ўтгач, ҳарқалай ўзини қўлга олиб қайтадан суратга боқди. Суратда одам қиёфасида кимдир ошхонанинг бир бурчида турганча ўйга толганди. Яна ва яна кузатиш натижасида бу шакл кимга тегишли эканини англаб етди. У 2016 йили 23 ёшида оламдан ўтган ўғли Робби эди. У тасодифан дорини кўпроқ дозада ичиш туфайли вафот этган. Ўшанда врачлар ҳам унга ёрдам бера олмаган, уларнинг ўзи ҳам бунинг нелигини аниқлай олмай ҳалак бўлишганди.
Автокамера арвоҳни суратга олгач, Женнифернинг смартфонига юборганди…
Аёл азбаройи қўрқиб кетганидан полицияга хабар бермоқчи бўлди. Лекин сал ўзини босиб олгач, бу фикридан қайтди. Югурганча ошхонага кирди. Ўша лаҳзада қандайдир ёқимли, худди майин шабадани эслатувчи ташқи таъсир тегиб ўтгандек бўлди. Гарчи ошхонада ўзидан бўлак ҳеч ким бўлмаса-да, бу шарпа билакларига тегиб ўтганини аниқ ҳис эта олди. Бу ўзининг ёлғизи, суюкли ўғли эканига сира шубҳа қилмади…
Алами келиб йиғлади. Сўзланди. Соғинч ва алам ўти кўксини куйдириб ёруғ дунёга сиғмас бўлди…
Шу кундан бери ўғлининг арвоҳи акс этган шу суратга қайта-қайта тикилади. Ҳар тикилганда, худди ўғли билан учрашган, суҳбатлашган, дардлашган каби енгил тортади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|