Тожикистоннинг Хатлон вилояти Вахш туманида яшовчи 25 ёшли Н. Б. исмли аёлни яқинда ўғирликда айблаб тергов учун милиция бўлимига олиб келишганди. Орадан бир неча кун ўтгач, у милиция ходимларини калтаклаганлик, танасига иньекция юбориб, кейин зўрлаганликда айблай бошлади.
Ўзининг прокуратурага ёзган аризасида икки боланинг онаси бўлмиш Н. Б. милиционерлар тергов жараёнида гўё қилмаган ўғирлигини унинг бўйнига қўйиш ниятида танасига психотроп дори юборишган ва кейин зўрлашганини баён қилган.
Бу воқеа 2019 йил 4 августдан 5 августга ўтар кечаси содир бўлган. Аёлни ўғирликка қўл урганликда гумон қилиб милиция бўлимига олиб келишган. Аёлнинг гапига кўра, тергов бир кеча-кундуз давом этган. Шу вақт оралиғида уни шафқатсизларча калтаклашган ва номусига тегишган. Милиция бўлимидагилар эса бу айбловларни қатъиян инкор этишди ва агар лозим бўлса, ашёвий далил тақдим этишлари мумкинлигини айтишди.
Вахш туман прокуратураси вакили эса Н. Б. нинг иши бўйича тергов жараёни якунланган ва иш судга оширилганини таъкидлади. Тергов жараёнида аёл ҳақиқатан ўғирликка қўл ургани исботланган. Лекин милиция тарафидан содир этилган зўрлаш, аёл танасига иньекция юбориш, калтаклаш ҳаракатлари тасдиғини топмади. Бу масалада суд тиббий экспертиза ҳам ташкил этилган. Экспертиза аёл танасида қийноқ, калтак излари кўзга ташланмаганини кўрсатган.
— Шу йўл билан, — деди прокуратура вакили. — Аёл милиционерларни айбдор қилиб ўзи жавобгарликдан қочишга ҳаракат қилган. Чунки улар уч киши бўлган. Бири вояга етмаган ўсмир. Иккинчиси шу аёл ва учинчиси унинг укаси.
Энди масаланинг бошқа тарафига назар ташлаймиз. Маълумотларга кўра, Н. Б. нинг илгари ҳам ўғирлик қилиб жавобгарликка тортилган укаси қариношлардан бирининг телевизорини ўғирлаб, уйга олиб келган ва оила аъзоларига совға қилишганини айтган. Сўнгра Н. Б. дан шу телевизорни сотиб беришни сўраган. Пул жуда зарурлигини рўкач қилган. Н. Б. синглиси билан бирга бозорга бориб телевизорни 1300 сомонига сотган. Ўғирлик содир этилгани ҳақида қариндошлар милицияга хабар бергач, укасини олиб кетишган. Аммо у милиция ходимларига ўғирликни опаси Н. Б. содир этганини айтиб туриб олган.
Бир сўз билан айтганда, бу ўғирлик жинояти бўйича яқин вақт ичида суд жараёни бўлиб ўтади ва жиноятчи айбига яраша жазосини олади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|