Англия чемпионати 19-турининг сўнгги ўйини "Вулверхэмптон” – "Манчестер Сити” ўртасида ўтказилди ва учрашув шиддатли ҳамда голлар бой тарзда бўлиб ўтди. Баҳснинг 12 дақиқасида "шаҳарликлар” посбони Эдерсон рақиб футболчисига нисбатан қўпол ҳаракат қилган учун ҳакам томонидан майдондан четлатилди. Унинг дарвозадаги жойини эса Серхио Агуэронинг ўрнига захирадан тушган Клаудио Браво эгаллади. 1 таймнинг ўрталарида меҳмонлар пенальти тепиш имкониятига эга бўлишди. Нуқатага яқинлашган Раҳим Стерлингнинг зарбасини дарвозабон қайтарди аммо қайтган тўпга унинг ўзи биринчи бўлиб етиб келиб, ўйиндаги ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 50 дақиқасида яна катта саҳнага Стерлинг чиқди ва Кевин Де Бруйненинг узатмасидан кейин дарвозани ишғол этди. Мазкур голдан бироз ўтиб, Адама Траоре ҳисобни қисқартирди. Учрашув якунланишига яқин қолганида эса аввалига Рауль Хименес кейин эса Мэтт Доэрти гол уриб, ўйинга драматик тарзда нуқта қўйилишига сабабчи бўлишди – 3:2. Шу тариқа, Нуну Эшпириту Санту шогирдлари иккинчи даврада ҳам Пеп Гвардиола бошқарувидаги манчестерликларни мағлуб этишди. Илк даврада 2:0 натижаси билан "бўрилар”нинг қўли баланд келганди. Вулверхэмптон – Манчестер Сити 3:2 (0:1, 3:1) «Молине Стэдиум» Голлар: 0:1 – 25 Стерлинг, 0:2 – 50 Стерлинг, 1:2 – 55 Траоре, 2:2 – 82 Хименес, 3:2 – 89 Доэрти. Вулверхэмптон – Руй Патрисиу, Дендонкер, Коуди, Саисс, Доэрти, Рубен Невеш, Моутинью, Кастро (Рубен Винагре, 73), Траоре, Хименес (Беннетт, 90), Диогу Жота (Нету, 79). Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Отаменди, Фернандиньо, Менди, Родри Эрнандес, Бернарду Силва, Марҳез (Эрик Гарсия, 46), де Брюйне (Гюндоган, 67), Стерлинг, Агуэро (Браво, 14). Огоҳлантиришлар: Отаменди (60). Четлатиш: Эдерсон (12).
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|