1. Дунёдаги энг хавфли вулқон Мексика пойтахтидан 30 километр узоқликда жойлашган Попокатепетль вулқони ҳисобланади.
2. Австралия ҳудудида биронта ҳам вулқон йўқ.
3. Кўплаб ороллар вулқонлар уйғониши натижасида пайдо бўлган. Бунга Гренадани мисол сифатида келтириш мумкин.
4. Вулқон яқинидаги ер майдонлари бошқаларига нисбатан минг ҳисса ҳосилдорроқ бўлади.
5. Вулқон уйғонганда, ундан отилиб чиққан қайноқ лаванинг тезлиги соатига 70-90 километргача етади.
6. Исландия яқинида жойлашган Суритсей ороли дунёдаги энг ёш орол саналади. У 1963 йили ерости вулқони уйғониши натижасида пайдо бўлган.
7. ХХ аср бошида Мартиника оролидаги Мон-Пеле вулқони уйғониб оролдаги тирик жон борки, ҳалок этган. Бу 30 000 киши ўлим топди деганидир.
8. Ер юзида 1, 5 мингга яқин ҳаракатдаги вулқон бор.
9. Бундан 75 минг йил аввал супервулқон уйғониб ерни қуёшдан тўсиб қўйган. Оқибатда узоқ йиллар музлик даври ҳукм сурган. Вулқон таъсирида ерга ёмғир ўрнига тез-тез олтингугурт кислотаси ёғиб турган.
10. 1980 йили уйғонган Сен-Хеленс вулқонининг кучи беш юзта атом бомбаси кучига тенг бўлган.
11. Исландияда вулқон ажратадиган энергиядан махсус геотермаль электр станцияларини ишлатишда фойдаланишади.
12. Машҳур Везувий вулқони сўнгги бор 1944 йили уйғонган.
13. Ер юзида вулқонлар ер остидагига нисбатан жуда камчиликни ташкил этади.
14. Индонезиядаги Тамбора вулқони 19- аср бошида уйғонган. Бунинг натижасида сайёрамиздаги ҳаво ҳарорати бир неча даражага тушиб кетган. Бу ҳолат роппа-роса 1 йил давом этган.
15. Стратовулқон жуда катта қудратга эга. У отган газ ва кул стратосферагача етади.
16. 1991 йили Пинатубо вулқони уйғониб атмосферага 5 куб километрли турли матоҳларни отган. Кул ва газ 35 километр юқорига қадар кўтарилган.
17. Гавай оролларидаги Килауэа вулқони 1983 йилдан бери ҳаракатдан тўхтамаган.
18. Агар жуда катта кучга эга вулқон шундай қудрат остида уйғонса, ер юзидаги иқлимни кескин ўзгартириб юбориши ҳеч гап эмас.
19. Сайёрамизда 20 га яқин супервулқон бор. Улар юзлаб минг йилда бир марта уйғонса уйғонади, бўлмаса йўқ. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|