Қўшни квартирага дўхтир кўчиб келди. Бе, унинг қабулига ҳадеганда кириб бўпсиз! Одам дегани ҳеч қаерга сиғмайди. Кечаси келиб навбатга ёзилиб кетишади. Ҳатто, навбат талашиб муштлашиб кетганларни кўрдим… Нимани даволаркан дейсизми?.. Тузалмайдиган касалларни.
Масалан, ҳар бир беморга мулойим гапиради, ҳазиллашади… Ҳар бир касалга бир хил дорини ёзиб беради ва ўлгунигача кунига уч мартадан ичишни буюради. Айтганча, ўша дорини албатта ароқминан ичиш лозим экан. Э, қайси аҳмоқ бунақанги даволанишдан воз кечади?.. Тўйиб ичволгандан кейин оғзи қулоғига етиб нариги дунёга равона бўлаверади-да…
Тўғри, яна бир врач бор. Қариб қолган. Қирқта китоб ёзган. Қандайдир совринлар ҳам олган. Қандай касал билан келмагин, тинчлантириш ўрнига баттар қилади. Афсус билан бош чайқайдими-ей, тилини тишлайдими-ей!.. Лекин шундоқ қараб туриб қачон ўлишингни дақиқа, сониясигача айтиб беради.
— Сиз беш кун ўн уч дақиқадан сўнг ўласиз!..
Йўқ, хато қилибди. Ўлимидан хабар топган бечора бир кунга етмай оламдан ўтди…
Э, бунақанги дўхтирга ким ҳам борарди. Бепулга даволаса бормас!..
Тўғри-да, ўзининг тузалмайдиган касалини ким ҳам билгиси келади? Вей, врач бўлсанг, мени нима билан касалланганимнимас, нима билан соғлигимни айт!.. Ёлғондан гапиравермайсанми!.. Бунақанги гаплар учун пулни аямаймиз. Чунки, врач дегани қанчалик билимсиз бўлса, унинг олдига шунча кўп одам келади. Бу синалган нарса! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|