Роҳат бағишлайдиган иш билан машғул бўлиш — эркин бўлиш демакдир.
Инсон ўзининг шахсий нуқтаи назарига эга бўлсагина бирор нарсага арзийди.
Мустақил фикрлашга журъат қилинг.
Эркинлик — бу сизга берилган нарса эмас. Бу сиздан тортиб олиш мумкин бўлмаган нарса.
Яхши ёзадиган муаллифларни ўқиб, яхши гапиришга одатланиб қоласан.
Атрофдаги оламдан ғазабланишни ўрнига, ўзингда ҳаракат қилишга жасорат топсанг оқил иш бўларди.
Доим ўзгармай қоладиган инсон — аҳмоқдир.
Бировни сирини очиш — хоинлик, ўзиникини очиш — аҳмоқлик.
Дин эзгуликдан иборат, жирканч илоҳиётча сафсаталардан эмас.
Ёмондан кўра кеч яхши.
Инсон ҳақида унинг жавобларига қараб эмас, кўпроқ саволларига қараб хулоса чиқар.
Ўзингни ўзгартириш қанчалар мушкул эканлигини ўйлаб кўр ва бошқаларни ўзгартиришга бўлган имкониятларинг қанчалар оз эканлигини тушуниб етасан.
Меҳнат инсонни учта асосий офатдан ҳалос қилади: зерикишдан, бузуқликдан ва муҳтожликдан.
Фойдаланинг, аммо суиистеъмол қилманг — донолик қоидаси мана шундай. Тийилиш ҳам, ортиқчалик ҳам бахт келтирмайди.
Чўзилиб кетган мунозаралар икки тараф ҳам ноҳақлигидан далолатдир.
Биринчи бор яхши китоб ўқиганимизда, биз янги дўст орттирганимиздаги каби туйғуни ҳис қиламиз. Ўқиб бўлинган китобни қайта мутолаа қилиш — эски дўст билан қайта кўришиш демакдир.
Мен оламнинг соат механизми Соатчисиз мавжуд бўлишини тасаввур қила олмайман.
Жаҳолат — инсониятнинг энг буюк хасталигидир.