Агар вирус одамдан одамга ўтишда кутилмаганда заифлашиши ёки давомий иссиқ хаво каби «биологик мўъжиза» юзага келса, янги коронавируснинг эпидемияси қайтиши мумкин. Бундай тахминни биология фанлари доктори, GMU Тизимли биология мактаби профессори (АҚШ) Анча Баранова билдирди.
«Агар бирон бир мўъжиза юз берса, эпидемияни тугатиш эҳтимоли бор. Мўъжизага келсак, мен биологик мўъжизани назарда тутаяпман. Тўсатдан вирус заифлашади ёки об-ҳаво икки ҳафта давомида қуёш бўлиб туради. Апрел ойининг боши шунчалик иссиқ келиши мумкин, бизда бундай бўлиб туради. Кунлар қизийди ва атроф-муҳит вирусдан тез стерилизацияси бошланади. Аввал айтиб ўтганимдек, вирус қуёшда «қурийди», – РИА Новости олимнинг сўзларини иқтибос келтиради.
Баранова тушунтиришича, агар Қўшма Штатлардаги вазиятни назарда тутса, у ерда эпидемия кучли бўлган Луизиана штатида апрел ойида ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши мумкин.
«Бироқ, мўъжиза деб мен иссиқ об-ҳавони назарда тутмадим, балки вирус шу қадар мутацияга учраши мумкинки, унинг «ёмонлиги» камайиб, оғир ҳолатлар сони камаяди», – дея қўшимча қилди у. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|