Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёев шу йил 1 июн куни Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрига ташриф буюрганди. Маҳаллий корчалонлар шаҳарнинг Нўғайқўрғон маҳалласида гўёки янги, замонавий болалар боғчаси ташкил этганликларини мамлакатимиз раҳбарига кўз-кўзламоқчи бўлишди. Кўз-кўзлашса майли. Ахир, бу ватан учун, келажак авлод учун хизмат қилади. Аммо Оҳангарон шаҳридаги раҳбарлар бу намойишни ёлғон, кўзбўямачилик асосида ташкил этишибди. Аниқроғи, ҳали ишга тушмаган «Қалдирғоч» болалар боғчасига бошқа боғчалар тарбияланувчиларини «ижарага» олишибди. Президент жўнаб кетгандан кейин эса «ижара»га олинган тарбияланувчилар тарқатилди. Янги боғча яна ҳувиллаганча қолаверди.
— Бизда яна мамлакатимиз раҳбарини алдашга бел боғлашди, — дейди исми-шарифи сир тутилишини сўраган бир аёл. — Мен «Қалдирғоч» болалар боғчасига яқин жойда тураман. Бу мактабгача тарбия муассасаси ҳақиқатан жуда кўркам шаклда қурилган. Бироқ ҳали ишга тушмаган. Маҳаллий раҳбарларимиз шаҳардаги бошқа боғчаларнинг тарбияланувчиларини тўплаб, президентимиз қаршисида ҳақиқий спектакл намойиш этишди. Яъни, бир-биридан гўзал кийинтирилган болажонлар президентни олқишлар билан ўша ҳали ишга тушмаган боғчада қарши олишди. Қанчалар бахтли авлод эканликларини кўрсатишди. Йиғилганларнинг барчаси уларни ҳам олқишлашдан тийила олмади. Президент нутқ ҳам сўзлади. Жўнаб кетгандан кейин эса барча болажонлар боғча-боғчаларига тарқатилди. «Қалдирғоч» бир кунгина ишлади холос. Ана, кўрингизми биздаги мутасаддиларнинг қанчалар «довюрак»лигини. Ҳатто, давлатимиз раҳбарини ҳам алдашга устаси фаранг.
— «Қалдирғоч» болалар боғчаси раҳбариятига менинг фарзандимни ҳам қабул қилишларини сўрагандим, — дейди бошқа бир аёл. — Аммо менга боғча 1 июлдан ишга тушишини айтишди. Мен боғча ишлаётганини телевизор орқали кўрганимни айтсам, улар шундай жавоб қайтаришди:
— «Қалдирғоч» бир кунгина президентимиз учун ишлади холос.
Оҳангарондаги мактабгача таълим шаҳар бўлими раҳбари Абдуҳаким Ҳамроевнинг гапига кўра, «Қалдирғоч» канализация муаммоси ҳал бўлмагани сабабли ишламаётган экан. Лекин у ишга тушмаган боғчага бошқа боғчаларнинг тарбияланувчилари олиб келинганини инкор этди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|