Яқин ўтмишда астрономлар Венера сайёрасини Ернинг эгизаги сифатида эътироф этиб келишган. Ҳақиқатан, бу икки сайёра ҳажм жиҳатидан бир-бирига ўхшаш. Улар ёнма-ён жойлашган. Лекин Венаранинг Ер сайёрасидан ягона фарқи шуки, сайёрада ҳаво ҳарорати +475 даражани ташкил этади. Ҳаво ҳароратини ҳисобга олган олимлар Венерани иблис водийси деб аташгани ҳам факт. Ваҳоланки, Қуёшга яқин турган Меркурийда ҳам ҳаво ҳарорати Венерага нисбатан паст, яъни, +426 даражадан иборат. Қолаверса, Венерадаги ҳаво ҳарорати доимий, ўзгаришсиз сақланиб қолган. Бунга Венера атмосферасида карбонат ангдрид заҳарли газининг ниҳоятда кўплиги сабабчидир. Шунинг учун ҳам олимлар Венерани кўпинча «Қуёш орбитасининг кислота омбори» деб аташади.
Венерани тунги осмонда ҳеч қандай махсус асбобларсиз ҳам бемалол кўрса бўлади. У ёрқин юлдуз кўринишида дарров кўзга ташланади.
Расмий маълумотларга кўра, аслида Венера миллиардлаб йиллар олдин бу қадар қайноқ сайёра ҳисобланмаган. Сайёрада поёнсиз океанлар сувга тўлиб оққан. Афсуски, йиллар, асрлар сари океанлар суви парланиб, фазога сингиб кетган. Венера атмосферасини эса Оллоҳнинг қудрати билан карбонат ангдрид заҳарли гази қамраб олган.
Венерада яна бир имконият бор. У қачонлардир ер юзидаги иқлимнинг глобал исиши натижасида парланган сув мисқолларини ўзига қайтаради ва шунда росманасига ернинг эгизагига айланади. Венерада ҳам ўшанда ҳақиқий ҳаёт пайдо бўлади. Аммо сиз-у биз бу мўъжизаларни кўрмаймиз. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|