Бир жуфтликнинг турмуш қурганига анча бўлганига қарамай, бир неча йиллар давомида фарзандлари бўлмайди. Эр-хотин ўзларини ёлғиз ҳис этмасликлари учун немис итини сотиб олишади. Улар бу итга меҳр қўйишади ва худди ўзларининг ўғилларидек ўстиришади. Ит улғаяди ва катта, чиройли, ақлли итга айланади. Бир неча марта хўжайинининг уйини ўғрилардан сақлайди, содиқ ва ишончли бўлади. Итни боқиб олганларига етти йил бўлганда, эр-хотин фарзандли бўлишади. Улар жуда бахтли ва фарзандлари деярли уларнинг бор вақтини эгаллайдиган бўлади. Аммо итга деярли вақт етмасди. Ит ўзини кераксиз деб ҳис қилади ва хўжайинини боладан қизғона бошлайди. Бир куни жуфтлик айланишга чиқиб, ухлаган болани эса хонага қўйиб кетишади. Улар боладан хабар олишга борганларида, ит боланинг хонасидан чиқиб қолади. Унинг оғзи қон бўлган ва ишонч билан думини ликиллатиб турган бўлади.
Боланинг отаси аллақандай хаёллар билан ўша заҳотиёқ итни отиб ташлайди. Сўнгра чопиб боласининг хонасига отланади. У ерда катта илон бошсиз, қонга беланиб ётарди. Шу пайт, боланинг отасини ғалати ҳислар қоплайди ва вафодор итини ўлдиргани учун роса йиғлайди.
Биз тез-тез инсонларни ноҳақ айблаймиз. Одатда, ўйламасдан, кейин нима бўлишини хаёлимизга ҳам келтирмасдан гапириб қўямиз. Нимага инсонлар бундай қилганининг сабабини билишга ҳам уринмасдан хулоса чиқарамиз холос. Бизга уларнинг қандай ҳис қилганлари, нима бўлганининг қизиғи йўқ. Шошилиб, қанақадир қарор қабул қилганимиздан яқин келажакда афсус чекишимиз мумкинлигини ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|