Seshanba, 31.12.2024, 01:20
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 1
Mehmon: 1
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Iyun » 29 » ВАҲШИЙ… (Воқеа реал ҳаётдан олинди)

07:42
ВАҲШИЙ… (Воқеа реал ҳаётдан олинди)
МЕН ҲАМ ФИРМА ОЧАМАН

Камолиддин ака пойтахтнинг мана ман деган «бели бақувват» бойваччаларидан. Шаҳарда қатор-қатор дўконлари бор. Эртадан кеч қадар югур-югурдан бўшамайди. Қанча пули борлигини Худо билади-ку-я, бироқ ҳовлисига гап йўқ. Кўча тарафдаги девор ўрнигаям қават-қават уйлар қуриб ташлаган. Айниқса, ёз кунлари олтин суви югуртирилган баҳайбат дарвозадан ўтишингиз ҳамоно, қора мармарли бассейндан таралаётган муздек шабада баҳри-дилингизни яйратиб, шу заҳотиёқ ўзингизни сувга отгингиз келиб-кетади. Аммо… Мумкин эмас. Камолиддин ака ҳам, кеннойимиз Элвира опа ҳам бунга тиш-тирноқлари билан қарши. Чунки бу фақат ва фақат ёлғизгина фарзандлари Ферузанинг бассейни…

— Ҳой, онаш, чиқа қолинг энди сувдан!.. Шамоллаб қолманг яна…

Ўн тўққиз ёшлардаги, қадди-қомати асл ҳурлиқоларни ёдга солувчи Феруза эринибгина сувдан чиқди-да, адасини кўриб бироз уялган кўйи дарров сочиққа ўралди.

— Адажон, агар йўқ демасангиз, сизга айтадиган зўр «секрет»им бор, — кийиниб айвонга чопиб келган Феруза Камолиддин акага эркаланиб сўз қотди, — Йўқ демайсиз-а?..

— Қани, аввал айт-чи ўша «секрет»ингни!..

— Мен… Фирма очмоқчиман, адажон.

— Ие, онаш, қаёқдан кун чиқди?.. — Камолиддин ака гарчи бу кутилмаган «янгилик»ка рўйхушлиги бўлмаса ҳам суюкли қизини ранжитгиси келмасди. — Сен… Эплай олармикансан?..

Ошхонада овқат тайёрлаётган Элвира опанинг қулоғига ота-боланинг суҳбати чалинди-ю, шу заҳоти югургилаб ташқарига чиқиб суҳбатга аралашди.

— Қанақа фирма?.. Ўйлаб гапиряпсанми?.. Адангни елиб-югуриши каммиди?.. Энди сенам…

— Майли, онаси, қўй, — хотинининг сўзини бўлди Камолиддин ака, — Онаш мени изимдан кетса ёмонми?.. Битта фирма айлансин ёлғиз қизимдан…

Қувончи ичига сиғмай кетган Феруза адасининг бўйнига осилиб икки юзидан меҳр билан ўпиб қўйди… У жуда-жуда бахтиёр эди.

ЯНГИ «ТАНИШ»

Фирма иши осон эмас. Ҳар қадамда шунақанги чоҳлари, наҳанглари учрайдики, унча-мунча одамни «ямламай ютиб юбориши» чўт эмас. Ҳатто Ферузадек бадавлат одамнинг қизи ҳам банк қаршисида «БМВ»сига беҳол суянганча ўй суриб турарди. «Нега адамни бирга бораман деганларида қайтардим-а?.. — ўзини ўзи койирди у нуқул, — Ахир ўзим ниманиям тушунардим… Кошкийди манави қоғоз ўлгурларнинг нима эканига ақлим етса!..» — Феруза барибир банкка кириши лозимлигини тан олиб узоқ иккиланишдан сўнг ҳужжатларга қўл чўзди…

Ичкарида одам гавжум. Ҳамма куйиб-пишиб иш битириш билан банд. Кимдир норози бўлганнамо ҳисобчиларга алланарсаларни исботлайди, яна биров қўлини кўксига қўйиб ходимларни алқаган…

— Кечирасиз, сизга бирон ёрдам керакми?..

Феруза хаёлга астойдил берилиб кетган экан. Кутилмаган овоздан сесканиб ёнбошига ўгирилди-ю, қаршисида ўктамгина йигит тикилиб турганини кўриб хижолат тортди.

— Йўқ… Ҳеч қанақа ёрдам керакмас…

— Кўринишингиздан бу жойларга биринчи марта келганга ўхшайсиз… Агар тушунмаган нарсангиз бўлса… — Йигитнинг ўткир нигоҳларидан ёрдам беришдан кўра, Ферузанинг жамолига маҳлиёлик кўпроқ сезиларди. Феруза эса, «ёрдамчи» топила қолганидан қувонаётган бўлса-да, сир бой бергиси келмади.

— Айтдим-ку, ҳеч нарса керакмас!..

— Майли, майли… Ўзингиз биласиз… — йигит шу заҳотиёқ норози бош чайқаб нари кетди.

У то ўриндиқларга етгунча орқасига қараб-қараб қўйди.

«Бекор қилдим-да, — хаёлидан кечирди Феруза, — Ҳа, ёрдам бериб юборинг, десам, бир ерим камайиб қолармиди?! Ўзим ҳам ўлгудай ўжарман-да!..»

У иккиланиб залнинг ярмигача борди… Кейин… Қайтмоқчи бўлди. Улгурмади. Ўтирган жойида ҳам бу сулув қизни кузатиб чарчамаган йигит яна қўзғалди.

— Наҳотки, шундай гўзал қиз қандайдир ёрдамга муҳтож бўлса-ю, уялиб ўтирса?! — гапни дарров мақтовдан бошлагани Ферузани янада юмшатди.

— Тўғрисини айтсам, — аста гап бошлади Феруза, — Фирма очаётгандим… Ҳужжатларига сира тушунолмаяпман… Агар қўлингиздан келса… Фақат тўғри кўнгилда…

— Ие, нималар деяпсиз?.. Наҳотки, ёмон одамга ўхшасам?..

Бой боласи бўлсаям, Феруза тижорат бобида жуда бўш эди. Йигит бир зумда енг шимариб ишга киришиб кетди…

КЎЙИНГДА КУЙИБ КУЛ БЎЛАЙ

Йигитнинг исми Тоҳир эди. У аслида кичкинагина атторлик дўконининг эгаси. Бироқ кичиккина дўконча унинг нафсини қондиришга ожизлик қиларди. Шу боис қандай бўлмасин каттароқ бойлик топиш илинжида юрарди у доим. Шундай пайтда Феруза «лоп» этиб оёғининг остидан чиқди. Феруза эса Тоҳирнинг марҳамати билангина фирмани оёққа қўйди. Кўнглининг бир четида йигитга нисбатан илиқлик бор эди-ю, аммо сира ишонгиси келмасди. «Шу йигитнинг бу қадар олижаноблиги ҳақиқатан ростмикан?.. — ўйларди у ёлғиз қолган пайтларида, — Кўз қарашлари самимийга ўхшайди-ю, ўзи сал ғалатироқми-ей!.. Унда нега кўргим келадиган бўлиб қоляпти тез-тез?.. Наҳотки, севиб қолган бўлсам?..» Кунларнинг бирида Тоҳир уни кутилмаганда ресторанга таклиф қилди. Йигит анчадан бери у билан янаям яқинроқ бўлгиси келарди. Чиройи, жозибасига ич-ичидан тан берарди…

Хуллас, дастурхон атрофида суҳбат қизигандан-қизиб борди. Тоҳир Ферузага ҳар тикилганда ниятини айтмоқчи бўлди. Ҳатто бир неча карра лабларини қимирлатиб-қимирлатиб кўрди. Аммо барибир, кайфи сал ошмагунча ҳеч нарса деёлмади. Ахир бойваччанинг арзандаси бўлса… Еттинчи осмонда юрса… «Мен нима қилиб бўлсаям, бу қушчани қўлдан чиқармаслигим керак, — ўйларди у қимтинибгина ўтирган қиздан кўзини узмай, — Худоям ҳар сафар омад беравермайди… Ўлибманми шуни ушлаб қололмасам?!..»

— Феруза, анчадан бери сизга бир гапни айтмоқчи бўлиб юрибман-у…

— Вой, айтаверинг, қизиқ гапми ўзи?.. — Ферузанинг кутилмаганда хандон отиб кулиши Тоҳирни янада дадиллаштирди.

— Йўқ, қизиқмас… Фақат… Сизни хафа қип қўйишдан қўрқяпман…

— Ие, сиздан хафа бўлиб ўлибманми?.. Айтинг!..

— Феруза… Мен сизни севиб қолдим…

Кутилмаган гапдан Ферузанинг узун киприклари безовта пирпиради. Нимадир дейишга чоғланди-ю, лекин айтолмади. Боши беихтиёр эгилиб, лаблари асабий пирпиради. У шу онда нимадир айтиши лозимлигини сезса-да, ўзи ҳам билмаган ҳолда гўёки баланд-баландларда учиб юрарди.

ТЎЙ БЎЛСА, ТЎЙ-ДА!..

Феруза учун Тоҳирдек келишган, бунинг устига меҳрибон йигитнинг ногоҳоний изҳори мўъжизадан бўлак нарса эмасди. Фақат… Унинг кимлиги, таг-тугини суриштиришга негадир журъати ҳам, сабри ҳам етмади. Йўқотиб қўйишдан қўрқди. Кечалари эҳтиросли бўсаларни эслаб ҳаяжон ичида ётса, кундузлари илож топди дегунча, унинг ёнига чопди.

— Тоҳир ака, бизникига борайли-ик, — деди у кунларнинг бирида, — Адам, ойимларминан танишасиз… Ахир улар ҳам сизни кўришлари керак-ку!.. Ана ундан кейин бемалол одам жўнатаверсангиз бўлади…

— Ёқмасам-чи?.. — Тоҳир худди иккиланаётгандек қовоғини уйиб бош қашиди.

— Билмайман… Барибир, борасиз… Мен осмон устимга қулаб тушгандаям, сиздан бошқага тегмаслигимни биласиз-ку!..

Элвира опа ҳам аҳмоқ эмасди. Йигит гапни ўзининг етимлигидан, қийналиб ўсганидан бошлаши ҳамоно, дарров миясига урди. «Кимсан, Камолиддинбойнинг қизи бир кун келиб чув тушиб қолмасмикин?.. — хаёлидан ўтказди у Тоҳирга зимдан тикилиб, — Агар ҳақиқатан етим бўлса, қандай қилиб дўкон очган?.. Қандай оёққа турган?.. Сўраб-суриштирадиган ҳеч кими бўлмаса яна?..»

— Қизим, негадир… Шу йигит менга ёқинқирамай турибди-да!.. — деди ниҳоят Ферузани бир четга тортиб, — Туриши ғалатироқ, туриши… Сен шошилмай яхшилаб синаб кўрсанг, ёмон бўлмасди… Қолаверса, бизни тенгимиз бўлмаса… Ўйлаб кўр…

Юраги ёниб турган одамга уқтириб бўлармиди… Онанинг гапларидан ваҳимага тушган Феруза кўзини чирт юмди-ю, Тоҳирни ўзининг шаҳар марказидаги квартирасига олиб борди. Безатилган уйни, ичкаридаги жуда қиммат турадиган жиҳозларни, меҳмонхонанинг деярли ярмини эгаллаб қолаёзган кинотеатрни кўриб Тоҳирнинг юраги янада безовта урди. «Воҳ-воҳ!.. Қандай қизга йўлиқибман-а!.. — кўнглидан ўтказди у, — Демак, ниятларим амалга ошадиган бўлибди-да!.. Эҳ, тезроқ уйидагилари кўна қолсайди… Қул қилиб бўйнига арқон солардим бу қизни…» Йигит ана шундай ўйларни миясидан ўтказаётган маҳал Феруза оҳиста юриб келиб унинг бўйнига осилди. У бугун қандай бўлмасин Тоҳирники бўлиши шарт эди…

ВАҲШИЙНИНГ ХАЁЛИ

Қизининг бебошлигидан хабар топган Элвира опа… Тилини тишлаб қолди. Уйга қамалиб олиб уззукун йиғлади, Худога нола қилди. Алам устида қиз туққанига минг пушаймонлар еди. Худди ҳамманинг қулоғига аллақачон етиб боргандек эди унинг назарида. Аммо… Бу гапни ҳеч қачон эрига айта олмаслигини биларди. «Ахир… У ҳазилакам одамми… Бунинг устига юрагининг мазаси йўқ бўлса…» Элвира опа икки-уч кунлик пинҳона йиғлаб-сиқташлардан сўнг сал ўзини тутиб эрини кўндиришга тушди. У қилди, бу қилди, тўйни тезлаштирайлик деди. Камолиддин ака ҳам тош эмас-ку!.. Қолаверса, ёлғиз қизи бўлса. Қайси отанинг куёв кўргиси келмайди. «Ўзинг кўрган бўлсанг бўпти-да!.. Анойи эмассан-ку сенам!..» — деди-ю, тўйга розилик бериб юборди.

Бироқ… Тўйдан сўнг бир ҳафта ўтиб келин-куёв ёлғиз овқатланиб ўтирган вақтда беихтиёр Ферузанинг боши айлана бошлади. У ҳали косадаги овқатнинг ярминиям ичиб улгурмай гўёки осмонларда парвоз қилар, баъзан кутилмаганда пастга шўнғиб юраги ҳаприқар, гоҳ хизматчи аёлга, гоҳ эрига тикилиб нуқул куларди.

— Нима қиляпсиз?.. Гўшакни жойига қўйинг!.. — Ҳовлиқиб телефонга югурган хизматчи аёлга бақириб берди Тоҳир, — Сўрамай-нетмай йўрғалайвераркансиз-да!.. Ундан кўра, товуқ қовуриб келинг тез!.. Феруза бирпасдан кейин овқат сўрайди…

Аёл ҳайрон бўлиб бир ҳануз кулгидан ўзини тўхтатолмаётган, кўзлари қисилиб бораётган Ферузага, бир ҳеч нарса бўлмагандек бемаза кулгига қур-қур қўшилиб қўяётган Тоҳирга тикилиб қаради-ю, елка қисганча ошхонага йўл олди… Нима қилсин?.. У косадаги овқатга қора дори қўшилганини, бу бегуноҳ қизни олдинда нималар кутаётганини билмасди.

КЕЛИШУВ

Тоҳир билади. Аёл зоти минг ёниб-куйиб севгани билан, барибир миннатчи бўлади. Вақти келиб ўртада жанжал кўтарилса, эрнинг бошига маломат ёғилиши ҳеч гапмас. Айниқса, мана бунақанги кошона, пул ёмғирдек ёғилиб турадиган савдо фирмасини ҳушёр аёл ҳеч қачон эрининг номига ўтказиб қўймайди. Аҳмоғи йўқ. Шунинг учун ҳам у косадаги овқатга қора дори қўшишни канда қилмади. «Яхшигина ўрганиб қолса, ўз оёғи билан бориб номимга ўтказиб беради, — ўйлади Тоҳир, — Ундан кейин билганини қилиб ўлсин… Ҳатто жондан азиз адажониям ёрдам беролмайди…» Тоҳир адашмаган эди. Ўн кунча ўтиб дори беришни тўхтатгани ҳамоно, Феруза ўзини лоҳас ҳис қила бошлади. У гўёки нимадир етишмаётгандек уйни гир айланиб тинимсиз асабийлашар, аммо айнан эри шу қабиҳ ишни қилаётганидан бехабар эди.

— Ҳа, бирон еринг оғрияптими?.. — айёрона кўз қисди Тоҳир.

— Билмадим… Негадир ёмон бўп кетяпман…

Тоҳир «айтсамми-айтмасамми» дегандек бирпас ўйланиб олди. Ора-сирада Ферузани бағрига босиб юпатган бўлди. Айниқса, хотинининг аҳволи тобора ёмонлашиб бораётгани айни муддао эди. Фақат… Андиша деган нарсани кўнглига келтирмаса, ниятини… ниятини ўйласа бўлди. Титраб-қақшаб кетаётган аёл қаёққа ҳам борарди…

— Менга қара, — деди ниҳоят Тоҳир Ферузанинг аланг-жаланг кўзларига юзсизларча боқиб, — Агар… Шартларимга кўнсанг, ярим соат ичида тузатвораман…

— Қанақа шарт, жоним?.. Ҳазиллашавермай тезроқ тузата қолсангиз-чи, ахир!.. Ўлиб қолама-ан…

— Бу ҳазил эмас… — Тоҳир қовоғини уйиб янада дағаллашди, — Майли, сени ҳозир тузатаман. Лекин нотариусга бориб уй, фирма, машинани менинг номимга ўтказиб берасан… Шу бугуноқ…

— Нима-а?.. — эрининг кутилмаган гапини эшитиб Ферузанинг дарди баттар оғирлашди, — Ҳали… Сиз… Агар ўтказмасам-чи?..

— Ўтказмасангми?.. — Тоҳир совуқ тиржайди, — Ўтказмасанг, ўлиб кетаверасан… Мендек севимли эрингни қадрламасанг, Худогаям хуш келмайди… Қулоғингга қуйиб ол!..

— Йўқ… Ўлишни истамайман!.. Сиздан айрилишни истамайман!.. Майли, ўтказиб бераман… Нима фарқи бор?.. Эримсиз-ку, ахир!.. Фақат, тезроқ тузата қоли-инг, совқотиб кетяпман…

Тоҳир шартлари бажарилишига бирмунча кўзи етгач, ошхонага ўтиб «дори» тайёрлай бошлади. Бу сафар овқатга эмас, Феруза сезиб қолмаслиги учун шакарли чойга аралаштирди.

ЭНДИ НИМА БЎЛАДИ?..

Қизининг борган сари сўлиб бораётганини кўрган Камолиддин ака аввалига ҳеч нарсага тушунмади. Фақат… Кунларнинг бирида унинг бир бурчакда ғужанак бўлиб ўтирганини кўргач…

Ҳақиқатан Феруза отанинг кўз ўнгида ўлим билан олишарди.

— Онаш, сенга нима бўлди?.. Айт, қаеринг оғрияпти?.. Қанақа дори опкеб берай-а?.. Тоҳи-ир!..

Айвон тарафдан куёвнинг ўрнига хизматчи аёл чиқиб келди.

— У бугун эрталаб қаёққадир шошилиб чиқиб кетувди, — деди у қўрқа-писа, — Қўлида чемоданиям бориди…

— Нима?.. — Камолиддин ака ғазаб билан аёлга тикилди, — Менга қара, нега мени қизим буралиб кетяпти?.. Нега ранги докадай оппоқ?.. Қаери оғриётганини балки сен биларсан?..

— Биламан… У келин болани нашага ўргатган… Овқатга солиб берарди… Кейин… Яқинда ҳамма нарсани ўзининг номига ўтказиб олди…

— Нималар деяпсан ўзинг?.. Ўйлаб гапиряпсанми?.. Нега аввалроқ айтмадинг?..

— Қўрқдим, Камол ака, қўрқдим… Ўлдириб қўйишидан қўрқдим…

Камолиддин ака «оҳ» деди-ю, жонҳолатда диванга ўзини ташлаб, икки қўли билан бошини чангаллади. Ҳамма гапни дард ичида бўлса-да, эшитиб кўзлари қинидан чиқаёзган Феруза адасининг бағрига қанча талпинмасин, сира ўрнидан туриб кета олмасди.

ҚИСМАТДАН ҚОЧИБ БЎЛМАС

Ҳаммаси Тоҳир жуфтакни ростлагандан сўнг равшан бўлди. У ўғирлик кўчасига кириб кетгач, отаси оқ қилган, қариндош-уруғлар йиғилиб уйдан қувиб солишган. Тоҳир кўчаларда дайдиб, подвалларда тунаб бўлса-да, ўғирлик қилаверган, қора дорига ўрганган. Бора-бора катта-катта бойларни тунашга ўтган-у, анча пул йиққан ва ниҳоят ўзига дўкон қурдирган…

«Мен кимга ишондим-а?! — Феруза диспансер палатаси ойнасидан маъюс ташқарига боқиб хаёлидан ўтказарди, — Энди нима қиламан?.. Кимга дод дейман?.. Ота-онамнинг кўзига қандай қарайман?.. Тузалиб кетганимда нима?.. Кимга керакман?.. Йўқ… Мен бу тахлит яшашни истамайман… Керак эмас… Керак эмас…» Феруза у ёқ-бу ёққа аланглаб олган бўлди-да, апил-тапил кийимларини алмаштириб ҳовлига чиқди. Бахтига ташқарида ҳеч ким йўқ эди. У айланиб ўтиб девордан ошмоқчи бўлди-ю, чинорлар остида савлат тўкиб турган машинасини кўриб… Аввалига ҳайрон бўлди… Қаёқдан пайдо бўла қолди?.. «Э, эсим қурсин-а!.. — деди ўзига-ўзи бироз ўйланиб тургач, — Ахир ўша куни адам атайин қўйиб кетганди-ку!..»

Феруза учун бу айни муддао эди. Сумкачасидан шошилинч калитни олиб эшикни очди… Кейин… Моторга ўт қўйди… Касалхона дарвозасидан чиқиб номаълум тарафга кетиб бораркан, тўсатдан кўз олдида оппоқ матога ўранган чоллар, кампирлар пайдо бўлди. Улар гўёки олд ойна қаршисида у ёқдан-бу ёққа учиб, рулни бошқаришга халал беришарди.

— Қочингла-ар!.. Кимсизлар?.. Қочинглар дедим сизларга!.. — Ферузанинг шу пайтда кўнгли ағдарилиб қусгиси келди. Рулдан эса, аллақачон қўллари чиқиб, ўзи билан ўзи овора бўлиб улгурган Феруза кўзларини чирт юмганча, ўқчиб-ўқчиб борди… Машина зарб билан толга урилди-ю…

Унинг жасадини пачоқланган машинадан аранг суғуриб олган миршаблар суд-тиббий экспертиза хулосасини кўриб баттар даҳшатга тушишди. Чунки мурданинг қорнида икки ойлик ҳомиласи бор эди.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 455 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Iyun 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz